Спорт

Афғонистонда спорт келажаги қандай бўлади?

Бундан чорак аср олдин “Толибон” биринчи марта Афғонистон ҳокимияти тепасига келганда барча спорт турлари тақиқланган, Кобулдаги стадион оммавий қатл майдонига айлантирилган эди.

Афғонистонда спорт келажаги қандай бўлади?

 

 

Бугунги кунда футболчи аёллар қаттиқ таҳлика остида бўлса, крикетчилар, аксинча, янги ҳукуматдан ёрдам кутмоқда.

 

Бир неча кундан сўнг Токиода Паралимпия ўйинлари бошланади, аммо унда Афғонистон вакиллари иштирок этмайди.

 

 Закия Худадади тэквондо йўналиши бўйича Афғонистондан биринчи аёл спортчи сифатида Токиога йўлланма олган эди. Аммо Кобул аэропортидаги тартибсизликлар туфайли у ва бошқа йўлланма олган спортчилар учиб кета олмади.

 

Афғонистонлик  аёллар 2000 йилда ҳам дискриминация туфайли Олимпия ўйинларидан четлаштирилган эди. “Толибон” ҳукумати қулагач, афғонлар яна Олимпиадага қайтарилди.

 

2008 йилда Мехбуба Айдьяр исмли аёлга Олимпиадада қатнашгани учун ўлдириш билан таҳдид қилинган.

 

Аёл спортчилар бугун ўша воқеалар яна қайтарилиши мумкинлигидан хавотирда.

 

 

Ҳаммасидан ҳам футболчи аёлларни қаттиқ хавотир эгаллаган.Чунки улар 20 йил давомида қизлар ҳам футбол ўйнаши мумкинлиги мунтазам тарғиб қилиб келган.

 

Аммо 2018 йилда футбол федерациясида катта можаро келиб чиққан. Мамлакатдан қочиб кетган футболчи қизлар жинсий зўравонликка учраганини айтган.

 

Ана шу можародан сўнг Афғонистонда футболчи аёлларга муносабат салбий тарафга ўзгарди. Айни пайтда Копенгагенда яшовчи Афғонистон терма жамоаси собиқ сардори Халида Попалдан ватанидаги қизлар ҳар куни қўнғироқ қилиб ёрдам сўрайди.

 

“Айтишим мумкинки, улар учун ҳозирча ягона нажот уйда қолишдир. Чунки қўшнилари уларни толибларга сотиб қўйиши мумкин. Мен уларга ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари ва суратларини ўчиришни маслаҳат беряпман”, - деган Попал АР агентлигига берган интервьюсида.

 

Афғонистон футбол федерацияси раҳбарияти ҳам  ана шу тавсияга амал қилмоқда. Улар ҳозирда  толиблардан хавфсираб Ҳиндистонда жон сақлаяпти.

 

 

Айни пайтда нисбатан хотиржам  спорт тури вакиллари  – крикет ўйинчилари. Чунки бу спорт тури Афғонистонда кенг ёйилган ва ривожланган. Мамлакат терма жамоаси дунёдаги етакчи жамоалар ўнталигига киради.

 

Афғонистон  крикет кенгаши бош директори Ҳамид Шинвари “Толибон” крикетни яхши кўради”, деб айтди. Чунки уларнинг аксарияти Покистонда яшаган даврда бу спорт турини ёқтириб қолган.

 

“Крикет толиблар даврида ривожланди, дейиш мумкин. Бу борада ҳозир ҳам муаммо йўқ, деб ҳисоблайман ва, аксинча, улардан ёрдам кутаман”, — деган Шинаври.

 

 

Шарофат Маҳмудова 

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Оғир атлетикачи Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилади.

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Аввалроқ Роналду Португалия терма жамоаси йиғинини муддатидан олдин тарк этганди.

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини  Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Энди Ўзбекистон бронза медали учун Хитойга қарши баҳс олиб боради.

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Ўзбекистонлик спортчилар Осиё ўйинларининг навбатдаги кунида эшкак эшиш, каноэ ва байдарка, ўқ отиш, қиличбозлик ҳамда спорт гимнастикаси баҳсларида жами 15 та медални қўлга киритди.