Спорт

Салоҳ «Ливерпул» тарихида энг кўп маош олувчи футболчига айланади

«Ливерпул» клуби Муҳаммад Салоҳ билан шартномани узайтирмоқчи. Бу борада томонлар аллақачон музокара олиб бормоқда.

Салоҳ «Ливерпул» тарихида энг кўп маош олувчи футболчига айланади

 

 
Хабарларга кўра, Салоҳ «Ливерпул» тарихидаги энг кўп маош оладиган футболчига айланиши мумкин. Ҳозирда у ҳафтасига тахминан 233 минг евро маош олади.


29 ёшли мисрлик ҳужумчининг амалдаги шартномаси 2023 йилнинг июнигача эди. Ўзаро келишув натижасида шартнома 2025 йилга қадар узайтирилиши мумкин.


Муҳаммад Салаҳ «Ливерпул» сафида 2017 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У клуб таркибида Англия чемпионлиги билан бир қаторда  Европа чемпионлар лигаси ва клублар ўртасидаги жаҳон чемпионлигини қўлга киритди. Мисрлик футболчи Англия Премьер лигаси янги мавсумининг биринчи турида «Норвич» дарвозасига учта тўп киритди. Шу тариқа у чемпионатнинг бошланғич турида урилган голлар бўйича рекорд ўрнатди. Бу футболчи учун Англия чемпионатининг биринчи турида муваффақиятли ўтган бешинчи учрашувдир.


Эслатиб ўтамиз, Бундан аввалроқ футболчининг «Реал Мадрид» га ўтиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

 

Жамшид Амиров

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон сафарда Жанубий Кореяга ютқазди

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон сафарда Жанубий Кореяга ютқазди

Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобни қисқартиришга муваффақ бўлмади.

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Оғир атлетикачи Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилади.

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Аввалроқ Роналду Португалия терма жамоаси йиғинини муддатидан олдин тарк этганди.

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини  Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Энди Ўзбекистон бронза медали учун Хитойга қарши баҳс олиб боради.

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.