«Шомуродов — ўзбек Мессиси»
Италияликлар ёзги трансфер ойнасида «Женоа»дан «Рома»га кўчиб ўтган ҳужумчи Элдор Шомуродовнинг иқтидорига юқори баҳо беришмоқда.


«Бўрилар»нинг дастлабки учрашувларида ўзбекистонлик ҳужумчи ўзининг тўпурарлик салоҳиятини намойиш қила бошлади.
Хабарларга кўра, Италиянинг нуфузли “Газзетта делло Спорт” нашрида 26 ёшли футболчига бағишланган «Шомуродов — ўзбек Мессиси» сарлавҳаси остида мақола чоп этилган.
Эслатиб ўтамиз, Элдор Шомуродов кеча «Трабзонспор»га қарши ўйинда жамоасига ғалаба голини киритди. У Рим жамоасининг битта расмий ва иккита ўртоқлик учрашувида иштирок этди. Ҳужумчи ушбу учрашувларда учта гол урди.
Жамшид Амиров







