Bellator 265 турнирининг ғолиблари аниқланди
Франциялик Чеик Конго россиялик Сергей Харитоновни енгиб, Bellator 265 турнирининг асосий вазн тоифасидаги фахрийлар жангида ғалаба қозонди.

46 ёшли Конго, 41 ёшли Харитоновни Жанубий Дакота штати Су Фаллс шаҳридаги Санфорд Пентагонида ўтказилган жангнинг иккинчи босқичида мағлуб этди.
Асосий мусобақада мезбонларнинг севимли фаварити бўлган Логан Сторли яримоғир вазн тоифасида Данте Широни техник нокаут билан мағлуб этди. Шунингдек, Марсело Голм ва Жорнел Лугонинг ғалабалари ҳам бор эди.
Россиялик жангчи аввалига Конгони қисқа вақт ичида тўғри зарба билан йиқитди ва уни роунд охирига келиб оғир аҳволга солиб қўйди. Чунки 46 ёшли спортчи бошида хавотирли аломатларни кўрсатди.
Конго иккинчи раундда ўзининг тўғридан берилган зарбалари билан жавоб қайтара бошлади. Лекин Харитонов босимни ушлаб турди. Чунки у Конгони нокаут қилиш учун боши ва танасига оғир зарбалар билан йўллади. Аммо Конго иккинчи раундда тўсатдан “ҳаётга қайтди”. Сабаби, у жангни ўз фойдасига ўзгартирди. Конго Харитоновни кучли зарбалар билан урди, сўнг уни партергача олиб борди. Харитонов ундан қочиб қутулолмади. Жанг Конгонинг фойдасига ҳал бўлди.
Жангидан уялган Сторли
Кечанинг асосий тадбирида Жанубий Дакоталик Сторли карерасидаги биринчи мағлубиятидан сўнг ўз штатида ғалаба қозонди. Енгил вазн тоифасидаги бешинчи рақамли спортчи Сторли ўтган йилнинг ноябрида украиналик Ярослав Амосовга имкониятини қўлдан бой берганди.
Шундай бўлсада, америкалик 28 ёшли спортчи айни дамда Bellator чемпиони ҳисобланади. Сторли карерадаги рекордини 12/1 гача яхшилаганига қарамай, ўзининг жангидан "ҳижолат тортганини" тан олди. Чунки у бу жангда сал кам дуранг натижа қайд этди. Ваҳоланки, рақиби Данте Широ дебют жангини ўтказганди. Лекин жаҳон чемпиони Амосов билан яна учрашиш истагини яширмади.
"Мен Амосовни билан жанг қилишни хоҳлайман. Тан оламан, бундай спектаклдан кейин унчалик тортишувга лойиқ эмасман. Лекин мен уни қийин аҳволга солишимни биламан. Ўйлайманки, мен ундан яхшироқман. Уни жуда қаттиқ ҳурмат қиламан. Лекин у менинг спортдаги рақибим. Жаҳон чемпиони бўлишни хоҳлайман. Шу сабаб унга раҳим-шавқат кўрсатомайман", — деди Сторли жангдан сўнг бўлган матбуот анжуманда.
Жанг масаласига қайтсак, 28 ёшли америкалик спортчи ҳудди Хабибнинг жанг усулидан фойдалангандек рақибини қафасга тираб, кўплаб зарбалар йўллади. Уни техник нокаутга учратиб, жангда ғалаба қозонди.
Голм техник нокаут билан ғалаба қозонди
Кейинги жанг ҳақида фикр юритадиган бўлсак, Марсело Голм – Билли Свенсон томонидан ғалабага эришди. Ғалаба унинг карерадаги рекордини 9/3 гача яхшилади. Ушбу жангда Голм техник нокаут билан ғалаба қозонди.
Оғир вазнли бразилиялик Голм Bellator октагон ичидаги ҳаётни ғалаба билан бошлади. У қисқа муддатли дебютант Билли Свенсонни биринчи раунднинг сўнгги сонияларида мағлуб этди.
Луго оғир вазн тоифасидаги Гран -прини нишонламоқда
Лугонинг ажойиб натижаси унинг рекордини 7/0 га оширди. Ғалабадан сўнг, Луго, «Беллатор» яримоғир вазн тоифасидаги Гран-при турнирида ғолиб бўлиш учун ўзининг жанг усуллари яхши эканлигига умид қилишини айтди. У, ҳатто, ўзининг биринчи раунддаги идеал рақиби, яримоғир вазнда амалдаги Bellator чемпиони Серхио Петтис билан жанг қилишини таъкидлаб ўтди.
Мурод Баҳодиров







