Спорт

Осиё Кубогининг саралаш ўйинлари марказлашган тартибда ўтказилади

2023 йил Хитойда ўтказиладиган футбол бўйича Осиё Кубоги саралаш ўйинлари 2022 йилнинг ёзида ташкил этилади.

Осиё Кубогининг саралаш ўйинлари марказлашган тартибда ўтказилади

 

Хабарларга кўра, Осиё Кубоги саралаши учун қуръа ташлаш маросими 2022 йил март ёки апрель ойида ўтказилади. Саралаш ўйинлари эса 2022 йил июнь ойида марказлашган тартибда ўтказилади. Яъни, ҳар бир гуруҳдаги ўйинлар битта мамлакатда бўлиб ўтади.

 

Маълумот учун, жаҳон чемпионати саралашининг ҳал қилувчи босқичига йўл ололмаган Ўзбекистон Осиё чемпионатига чиқиш учун саралашда қатнашиши керак. Ўзбекистон саралашдаги рейтинги энг баланд жамоа сифатида биринчи саватчадан ўрин олган. Биринчи саватчада Ўзбекистондан ташқари Баҳрайн, Иордания, Қирғизистон, Фаластин ва Ҳиндистон ҳам ўрин олган. Яъни бу жамоалар Ўзбекистонга рақиб бўлмайди. Саралашдаги олтита гуруҳда тўрттадан жамоа бўлади. Гуруҳ ғолиблари ва иккинчи ўриндаги энг яхши 5 жамоа Осиё Кубогига чиқади. “ЖЧ-2022” ҳал қилувчи саралашига чиққан 12 жамоа ҳам Осиё Кубогида иштирок этади. Ўзбекистон миллий жамоаси бош мураббийи бўлиши кутилаётган Сречко Катанецда расмий ўйинларгача янги жамоани шакллантириш учун бир йил имкон бўлади.

 

Жамшид Амиров

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Оғир атлетикачи Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилади.

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Аввалроқ Роналду Португалия терма жамоаси йиғинини муддатидан олдин тарк этганди.

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини  Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Энди Ўзбекистон бронза медали учун Хитойга қарши баҳс олиб боради.

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Ўзбекистонлик спортчилар Осиё ўйинларининг навбатдаги кунида эшкак эшиш, каноэ ва байдарка, ўқ отиш, қиличбозлик ҳамда спорт гимнастикаси баҳсларида жами 15 та медални қўлга киритди.

Осиё Кубогининг саралаш ўйинлари марказлашган тартибда ўтказилади | Zamon.uz