Пакьяо яна рингга қайтяпти
Саккиз вазн тоифасида жаҳон чемпиони Менни Пакьяо ва WBC чемпионлик камарининг амалдаги соҳиби Ёрденис Угас WBА Супер чемпионлик жангидан олдин расмий вазн ўлчаш маросимида иштирок этди.


Угас ва Пакьяо ўртасидаги жанг 2021 йил 21 август куни Лас-Вегасдаги Т-Мobilе aренасида бўлиб ўтади. 42 ёшли Пакяо 2019 йилнинг июлидан буён биринчи бор рингга кўтарилади. Бундан олдин у Кейт Турманни очколар ҳисобида мағлуб этиб, WБА Супероғир вазн тоифасида камар соҳиби бўлган эди.
Эслатиб ўтамиз, Пакяо дастлаб WBC ва IBF йўналишлари бўйича жаҳон чемпиони Эррол Спенс билан майдонга тушиши керак эди, аммо Спенс жароҳат олгани сабабли жанг бекор бўлди.
Жамшид Амиров







