Олимпия қишлоғида Ўзбекистон байроғи кўтарилди
20 август куни Ўзбекистон спорт делегацияси Хll ёзги Паралимпия ўйинларида иштирок этиш учун кунчиқар юрт Японияга жўнаб кетган эди.

Кеча вакилларимиз Паралимпия ўйинлари иштирокчилари учун махсус барпо қилинган Олимпия қишлоғига жойлашди. Бу ҳақда Туризм ва спорт вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Шу куннинг ўзида Олимпия қишлоғида Ўзбекистон байроғи кўтарилди. Мамлакатимиз спорт делегацияси аъзолари тезкор штабда кичик йиғилиш ўтказди. Унда бўлажак мусобақада фаол иштирок этиш, Ватанимиз мустақиллигининг 30 йиллик тўйига муносиб туҳфа ҳозирлаш лозимлиги таъкидланди. Эслатиб ўтамиз, Паралимпия ўйинларининг тантанали очилиш маросими 24 август куни бўлиб ўтади. 25 августдан мусобақани пара атлетлар бошлаб беради.







