Спорт

Шахмат бўйича халқаро турнир якунланди. Навбат — Самарқандга

Мусобақа ғолибларини тақдирлаш маросимида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – туризм ва спорт вазири, Ўзбекистон шахмат федерацияси раиси Азиз Абдухакимов иштирок этди. Бу ҳақда Туризм ва спорт вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Шахмат бўйича халқаро турнир якунланди. Навбат — Самарқандга

Пойтахтимиздаги Халқаро шахмат академиясида роппа-роса бир ҳафта давом этган шахмат бўйича ўзбекистонлик биринчи гроссмейстер Георгий Агзамов хотирасига бағишлаб ўтказилган 14-анъанавий халқаро турнир якунига етди.

Бугун мусобақанинг сўнгги 9-тур ўйинлари ўтказилиб, ғолиб ва совриндорлар аниқланди. Якуний тур олдидан ғолибликка асосий даъвогар сифатида икки шахматчи қаралаётган эди. Булар – арманистонлик Шант Саргисян ҳамда ҳамюртимиз Нодирбек Ёқуббоев.

9-турда арманистонлик шахматчи қора доналарда ўйнашига қарамай ҳамюртимиз Жаҳонгир Воҳидов билан муросага эришди. Натижада у ўз очколари сонини 7 тага етказиб олди.

Нодирбек Ёқуббоев эса Озарбайжон вакили Мисратдин Искандаров билан куч синашди. Искандаров ФИДE рейтингидаги ўрни, қолаверса, турнирда қайд этаётган натижалари борасида Нодирбекдан орқада қолаётганди. Шу боис мазкур ўйинда қайд этиладиган дуранг натижа ҳам Ёқуббоевни халқаро турнир ғолибига айлантириши кутилаётган эди. Боз устига, ҳамюртимизнинг оқ доналарда ҳаракат қилиши ҳам унга сезиларли устунлик берарди. Аммо босим кучлилик қилдими ёки бошқа сабабми, Нодирбек кутилмаганда рақибига ютқазиб қўйди. Натижада у халқаро турнирда 5-ўринни қайд этди.

9-турда тажрибали Марат Жумаевни қора доналарда мағлуб этган ёш, умидли шахматчимиз Нодирбек Абдусатторов эса ўз очколари сонини 6,5 тага етказган ҳолда 2-ўринни қўлга киритди. Кучли учликка худди шунча очко жамғарган тожикистонлик халқаро мастер Муҳаммад Хусенходжаев якун ясаб берди.

Мусобақа якунида ғолиб ва совриндорларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – туризм ва спорт вазири, Ўзбекистон шахмат федерацияси раиси Азиз Абдухакимов ҳамда араб мамлакатлари шахмат федерацияси президенти, Шаржа шахмат ва маданият клуби президенти Шайх Сауд Абдулазиз Алмуалла иштирок этди.

Тадбирда сўзга чиққан Туризм ва спорт вазири А.Абдухакимов мусобақа юқори савияда ташкил этилгани, турнир давомида ҳакамларга нисбатан биронта ҳам эътироз бўлмагани, қолаверса ҳозирги пандемия шароитида Тошкентга 12 та давлатдан кучли шахматчиларнинг келишгани – бу дунё шахматида Георгий Агзамов хотирасига бағишланган турнирга бўлган қизиқиш юқори эканлигидан дарак беришини алоҳида таъкидлади.

Мусобақа низомига кўра, халқаро турнир ғолиби бўлган арманистонлик Ш.Саргисян 5 минг АҚШ доллари, 2-ўрин соҳиби Н.Абдусатторов 3 500 АҚШ доллари, 3-ўринни эгаллаган М.Хусенходжаев эса 2 500 АҚШ доллари билан тақдирланди. Шунингдек, 4-ўриндан 15-ўрингача бўлган шахматчилар ҳам пул мукофотларига сазовор бўлди.

Шахматчиларни олдинда яна бир халқаро турнир – 24-29 август кунлари қўҳна ва ҳамиша навқирон Самарқанд шаҳрида ўтадиган Соҳибқирон Амир Темур кубоги мусобақаси кутиб турибди.

Бундан аввал мусобақа якуний босқичга етгани ҳақида хабар берган эдик.

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Оғир атлетикачи Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилади.

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Аввалроқ Роналду Португалия терма жамоаси йиғинини муддатидан олдин тарк этганди.

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини  Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Энди Ўзбекистон бронза медали учун Хитойга қарши баҳс олиб боради.

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Ўзбекистонлик спортчилар Осиё ўйинларининг навбатдаги кунида эшкак эшиш, каноэ ва байдарка, ўқ отиш, қиличбозлик ҳамда спорт гимнастикаси баҳсларида жами 15 та медални қўлга киритди.

Шахмат бўйича халқаро турнир якунланди. Навбат — Самарқандга | Zamon.uz