Шахмат турнирида кимлар халқаро талабаларни бажарди?
Бугун якунига етган шахмат бўйича ўзбекистонлик биринчи гроссмейстер Георгий Агзамов хотирасига бағишланган анъанавий халқаро турнирда 5 нафар иштирокчи ФИДE талабларини бажарди. Қувонарлиси, уларнинг тўрт нафари ўзбекистонлик шахматчилар.

Жумладан, Нилуфар Ёқуббоева аёллар ўртасида гроссмейстерлик, эркаклар ўртасида халқаро мастер талабини бажарди.
Али Қосимов, Муҳиддин Мадаминов ва Бобур Сатторов эса халқаро мастер талабини бажарган шахматчиларга айланди.
Шунингдек, халқаро турнирда фахрли 3-ўринни қўлга киритган тожикистонлик Муҳаммад Хусенходжаев халқаро гроссмейстер талабини бажарди.
Бугун Халқаро шахмат академиясида уларга махсус сертификатлар топширилди.







