Афғонистонлик мухлислар Ҳабиб Нурмагомедовдан нега ранжиди?
Афғонистонликлар UFC собиқ чемпиони Ҳабиб Нурмагомедовни мамлакатдаги бугунги ҳолатга изоҳ беришдан бош тортгани учун танқид қилди.


Мухлислар Нурмагомедов мамлакатдаги сиёсий вазият ҳақида ўз фикрини билдириши керак эди, деб ундан ранжиганини изҳор қилди:
«Сиз шундай пайтда мусулмон биродар сифатида афғонлар билан бирга бўлишингиз керак эди, лекин биз ҳақимизда бирон бир сўз айтмадингиз. Бизлар мусулмонмиз-ку. Афғонистонлик миллионлаб мухлисларингиз ҳафсаласини пир қилдингиз».
18 август куни Нурмагомедовдан “Матч ТВ” журналисти Афғонистондаги вазият ҳақида сўради. Лекин спортчи бу борада фикр билдиришдан бош тортди.
Эслатиб ўтамиз, Ҳабиб Нурмагомедов енгил вазн тоифасида уч марта UFC чемпионлигини ҳимоя қилган, 29 учрашувнинг барчасида ғалаба қозонган.
Жамшид Амиров







