Спорт

"Уни қандай қилиб энг буюк жангчи деб ҳисоблаш мумкин?"

UFC жангчиси Нурмагомедов ҳақида гапирди.

"Уни қандай қилиб энг буюк жангчи деб ҳисоблаш мумкин?"

 

Британиялик Пэдди Пимблетт оғирвазн тоифасида собиқ чемпион Жон Жонсни тарихдаги энг буюк жангчи деб ҳисоблайди. Шу билан бирга, Пимблетт кимдир бу мақомни енгилвазн тоифасидаги собиқ чемпион Хабиб Нурмагомедовга бериш аҳмоқлик эканини таъкидлади.

 


"Жон Жонс тарихдаги энг буюк жангчи. Ҳа, у жуда кўп турли хил ишларни қилди ва бу унинг қанчалик яхши эканлигини кўрсатади. У ҳар хил бемаънилик қилар эди. Лекин ўзига керак бўлган ҳамма нарсага эриша олган. У энг яхши даъвогарларни мағлуб этди. Бу рўйхатга назар солинг: "Шогун Руа, Рашад Эванс, Рампаге, Мачида, Густафссон, Кормиер устидан иккита ғалаба. У буюк эмас, деб айтганларнинг ҳаммаси ақлсиз.

 

Сиз Жорж Сен-Пер ва Aндерсон Силвани чўққида қўйишингиз мумкин. Хабиб?! У фақат учта муносиб рақибини мағлуб этди. Мен уни қандай қилиб энг буюк деб ҳисоблаш мумкинлигини тушунмаяпман. Одамлар буни қандай айтишини тушунмаяпман. Буларнинг бари ақлсизлик", — деди Пимблетт Поинт YouTubeда ММAда чоп этилган интервюсида.

 

Мурод Баҳодиров

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон сафарда Жанубий Кореяга ютқазди

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон сафарда Жанубий Кореяга ютқазди

Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобни қисқартиришга муваффақ бўлмади.

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Оғир атлетикачи Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилади.

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Аввалроқ Роналду Португалия терма жамоаси йиғинини муддатидан олдин тарк этганди.

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини  Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Энди Ўзбекистон бронза медали учун Хитойга қарши баҳс олиб боради.

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

"Уни қандай қилиб энг буюк жангчи деб ҳисоблаш мумкин?" | Zamon.uz