«Токио-2020» Паралимпия кундалиги
24 август куни Япониянинг Токио шаҳрида ёзги паралимпия ўйинларига старт берилди.

Бугундан спортчилар мусобақадаги дастлабки чиқишларини бошлашди. 25 август кунги дастурда терма жамоамиз сафида 5 нафар спортчимиз мусобақада иштирок этди.
Улардан Музаффар Турсунхўжаев, Ислом Асланов ва Шоҳсанам Тошпўлатова пара сузиш бўйича финал босқичида қатнашган бўлса, Нигорахон Мирзоҳидова ва Муслима Одилова дастлабки уринишдаёқ мусобақа билан хайрлашди.
Финал босқичида Ислом Асланов 57.12 натижа билан терма жамоамиз ҳисобига дастлабки медални тақдим этган бўлса, Музаффар Турсунхўжаев 57.44 билан бешинчи, Шоҳсанам Тошпўлатова эса 1:06.21 билан тўртинчи бўлиб маррага етиб келди ва паралимпия ўйинларида пара сузишнинг баттерфляй усулида ўз иштирокини якунлади.
Эртага Муслима Одиловадан ташқари қолган тўртта спортчимиз пара сузишнинг чалқанча усули бўйича “Токио-2020” Паралимпия ўйинларида қатнашади. Тошкент вақти билан эрталаб соат 06:38 да эркаклар ўртасида 100 метрга чалқанча усулда сузиш бўйича С13 классда Музаффар Турсунхўжаев ва Ислам Асланов, соат 06:45 да эса аёллар ўртасида 100 метрга чалқанча усулда сузиш бўйича С13 классда Шоҳсанамхон Тошпўлатова ва Нигорахон Мирзоҳидова саралаш баҳсида стартга чиқади.
Жамшид Амиров







