Спорт

Сречко Катанец: “Футболда “мен” йўқ, “биз” бор

Бугун Ўзбекистон футбол ассоциациясида Ўзбекистон футбол терма жамоасига бош мураббий сифатида тайинланган Сречко Катанец иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Сречко Катанец: “Футболда “мен” йўқ, “биз” бор

 

 

58 ёшли словениялик мутахассисни ишқибозлар ҳам футболчи, ҳам мураббий сифатида танийди. У Германиянинг “Штутгарт” клуби сафида Европа чемпионлар лигаси финалчиси ҳисобланади. Бундан ташқари, Италиянинг “Сампдория” жамоаси билан Италия чемпионлиги билан бир қаторда Италия кубоги ва суперкубоги соҳиби бўлган.

 

Мураббийлик фаолиятида эса дастлаб “Горитса” ва “Олимпиакос” клубларида ишлаган. Шунингдек, Македония, Бирлашган Араб Амирликлари, Словения, Ироқ терма жамоаларини бошқарган. У словенларни Европа ва жаҳон чемпионатига олиб чиқди. Ироқ жамоаси билан жаҳон чемпионатининг сўнгги саралашигача етиб борди. Лекин мураббийга беш ойгача маош тўлаб берилмагани сабабли уни  тарк этди.

 

Терма жамоамиз собиқ бош мураббийи Вадим Абрамов жаҳон чемпионати саралаш баҳсларида муваффақиятсиз иштирок этганидан сўнг лавозимидан озод қилинди.  Ўтган вақт давомида Ўзбекистон футбол ассоциацияси ўттизга яқин хорижлик ва маҳаллий мураббийлар номзодини кўриб чиқди. Мураббийлар кенгаши, экспертлар таҳлили ва тавсияларига кўра Ўзбекистон футбол терма жамоасига словениялик мутахассис бош мураббий этиб тайинланди.

 

Матбуот анжуманида маълум бўлишича, словениялик мураббий билан 5 йиллик шартнома имзоланган. Шунингдек, унга ёрдамчи сифатида бешта хорижлик мураббий жалб этилди.

 

— Ўзбек футболчилари техник жиҳатдан жуда яхши ўйнай олади, аммо биз тактик ўйинни шакллантиришимиз керак, — деди у. — Жамоада “мен” деган сўз йўқ, фақат “биз” бўлиши керак. Шундагина ўйинимизда ўзгариш бўлади. Ўзбекистон термасининг деярли барча позицияларда чет элда тўп сурувчи футболчилари бор. Лекин биз шошмасдан, барча ўйинчиларни кузатишимиз керак. Бунинг учун эса бироз вақт керак бўлади.

 

Анжуманда мураббий футболда “таниш-билишчилик”ка йўл қўймаслигини ва ўзбек футболи учун оммавий ахборот воситалари билан ишлашга доим тайёрлигини айтди.

 

Бизга маълум бўлишича, Ўзбекистон миллий терма жамоаси Тошкентда эртадан ўз йиғинини бошлайди. Йиғин давомида Швеция терма жамоаси билан ўртоқлик ўйинини ўтказади.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сречко Катанец Ўзбекистон миллий жамоасига бош мураббий этиб тайинлангани ҳақида хабар берган эдик.

 

 

Жамшид Амиров

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Оғир атлетикачи Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилади.

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Аввалроқ Роналду Португалия терма жамоаси йиғинини муддатидан олдин тарк этганди.

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини  Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Энди Ўзбекистон бронза медали учун Хитойга қарши баҳс олиб боради.

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Ўзбекистонлик спортчилар Осиё ўйинларининг навбатдаги кунида эшкак эшиш, каноэ ва байдарка, ўқ отиш, қиличбозлик ҳамда спорт гимнастикаси баҳсларида жами 15 та медални қўлга киритди.

Сречко Катанец: “Футболда “мен” йўқ, “биз” бор | Zamon.uz