Маҳмуд Муродов UFC’даги илк мағлубиятига фикр билдирди
Ўзбекистонлик UFC жангчиси Маҳмуд Муродов Жералд Мёршертга қарши жангда учралган мағлубиятдан сўнг фикрларини билдириб ўтди.

“Ғалаба ва мағлубият Яратгандан. Хеч қандай баҳона йўқ, рақиб бугун яхшироқ ҳаракат қилди ва ғалаба қозонди. Қўллаб-қувватлаганингиз учун раҳмат. ИншаАллоҳ, кучлироқ бўлиб қайтамиз”, - деб ёзади Муродов ўзининг Instagram саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Маҳмуд Муродов UFC’даги илк мағлубиятини қабул қилганди.







