Токио-2020: пара дзюдочимиз Ширин Шарипов ҳам мусобақадаги иштирокини якунлади
Ҳозиргина Япониянинг Токио шаҳрида давом этаётган Паралимпия ўйинлари дастуридаги пара дзюдо беллашувларида қатнашаётган сўнгги полвонимиз ҳам ўзининг мусобақадаги иштирокини якунлади.


Пара дзюдо бўйича энг оғир, +100 кг вазн тоифасидаги ҳамюртимиз Ширин Шарипов бронза медали учун кечган беллашувда озарбайжонлик рақиби Илҳом Закиевга қарши татамига чиқиши керак эди.
Аммо ҳамюртимиз бундан олдинги босқичда рақибига нисбатан мумкин бўлмаган усулни қўллагани учун мусобақа ҳакамлари томонидан дисквалификация қилинди ва ғалаба озарбайжон вакилига берилди.
Шу тариқа пара дзюдо мусобақалари ўз якунига етди ва бугун баҳсларда қатнашган уч нафар полвонимиздан атиги биттаси якунда совриндорлар сафидан жой олди.







