Спорт

Токио—2020. Шоҳсанам Тошпўлатова пара-сузиш бўйича бронза медалини қўлга киритди

Пара-сузувчи Шоҳсанам Тошпўлатова Токио—2020 Паралимпия ўйинларида бронза медалини қўлга киритди.

Токио—2020. Шоҳсанам Тошпўлатова пара-сузиш бўйича бронза медалини қўлга киритди

 

 

Тошпўлатова 200 метр масофага кечган комплекс сузиш дастурида учинчи ўринни эгаллади. Шоҳсанам муросасиз кечган финалда масофани 2:27.92 дақиқада сузиб ўтишга муваффақ бўлди.

 

Таъкидлаш жоиз, Шоҳсанам Тошпўлатова мазкур Паралимпия ўйинларида бунгача 3 та йўналиш финалида қатнашиб, икки бор 4 ва бир бор 5-поғонани эгаллаган эди.

 

Эслатиб ўтамиз, Шоҳсанам Тошпўлатова Рио—2016 Паралимпиадасида 2 та бронза медалига эга чиққан эди.

 

Шу тариқа Ўзбекистон делегациясининг медаллари сони 15 тага етди — 5 та олтин, 4 та кумуш ва 6 та бронза.

 

Аввалроқ Нурхон Қурбонова – Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинлари бронза медаль соҳиби бўлгани ҳақида хабар берилганди.

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Оғир атлетикачи Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилади.

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Аввалроқ Роналду Португалия терма жамоаси йиғинини муддатидан олдин тарк этганди.

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини  Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Энди Ўзбекистон бронза медали учун Хитойга қарши баҳс олиб боради.

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Ўзбекистонлик спортчилар Осиё ўйинларининг навбатдаги кунида эшкак эшиш, каноэ ва байдарка, ўқ отиш, қиличбозлик ҳамда спорт гимнастикаси баҳсларида жами 15 та медални қўлга киритди.

Токио—2020. Шоҳсанам Тошпўлатова пара-сузиш бўйича бронза медалини қўлга киритди | Zamon.uz