Спорт

«АрМИ — 2021»: ўзбек ҳарбийлари учинчи марта ғолиб бўлди

Марказий ҳарбий округнинг «Фориш» тоғ полигонида «Халқаро армия ўйинлари» доирасида «Ҳарбий-тиббий эстафета» мусобақасининг сўнгги шарти — «Жамоавий биринчилик» беллашуви бўлиб ўтди.

«АрМИ — 2021»: ўзбек ҳарбийлари учинчи марта ғолиб бўлди

 

 

«Жамоавий биринчилик» шартига кўра, иштирокчилар муҳандислик тўсиқларидан эмаклаб ўтиб, шартли ярадорга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш, уни тиббий замбил ва арқон ёрдамида сувли тўсиқ устидан олиб ўтиш, санитар ҳарбий техникага жойлаштириш, барча аслаҳаларни йиғиштириб, хавфсиз ҳудудга олиб чиқиш каби машқларни бажарди.

 

 

Иштирокчилар шартли равишда жанг майдонига айлантирилган махсус йўлакларда ўз маҳоратини намойиш қилди.

 

 

 Якуний натижаларга кўра, эркаклар ва аёллар баҳсида Ўзбекистон жамоаси биринчи ўринга  эгаллади.

 

 

Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги жамоаси бу йил ҳам мусобақанинг «Жамоавий биринчилик» босқичида янги рекорд қайд этди. Мазкур шартни эркаклар 5 дақиқа 28,4 сония (ўтган йил – 6ʻ28,8), аёллар  эса 7 дақиқа 51,3 сония (ўтган йил – 10ʻ09,2) ичида бажаришга муваффақ бўлди.

 

Барча шартлардаги умумий натижага кўра, биринчи ўринни Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги жамоаси, иккинчи ўринни Россия Федерацияси, учинчи ўринни эса Хитой Халқ Республикаси жамоаси эгаллади.

 

Эслатиб ўтамиз, мазкур мусобақада ҳамюртларимиз 3 йилдан буён ғолибликни  қўлдан бермай келяпти.

 

 

Мақсаджон Обиджонов

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Оғир атлетикачи Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилади.

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Аввалроқ Роналду Португалия терма жамоаси йиғинини муддатидан олдин тарк этганди.

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини  Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Энди Ўзбекистон бронза медали учун Хитойга қарши баҳс олиб боради.

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Ўзбекистонлик спортчилар Осиё ўйинларининг навбатдаги кунида эшкак эшиш, каноэ ва байдарка, ўқ отиш, қиличбозлик ҳамда спорт гимнастикаси баҳсларида жами 15 та медални қўлга киритди.

«АрМИ — 2021»: ўзбек ҳарбийлари учинчи марта ғолиб бўлди | Zamon.uz