Осиё чемпионатида ёшларимиз 17 та медални қўлга киритди
Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида ёшлар ўртасида бокс бўйича Осиё чемпионати якунига етди.


Бокс бўйича ёшлар терма жамоамиз Осиё чемпионатида 8 та олтин, 3 та кумуш ва 6 та бронза медали соҳиби бўлди. Бу билан йигитларимиз умумжамоа ҳисобида иккинчи, қизларимиз эса ўз тоифаларида биринчи ўринни эгаллади. Терма жамоамиз мусобақани умумий ҳисобда иккинчи ўринда якунлади.

Боксчиларимиз Осиё чемпионатида ғолиб ва совриндорлар сафидан қуйидагича жой олди.
Эркаклар ўртасида:
Олтин:
Аълохон Абдуллаев (- 71 кг )
Нусратбек Тоҳиров (- 92 кг )
Жаҳонгир Зокиров ( +92 кг )
Кумуш:
Аҳмаджон Қўзибоев (-51 кг )
Самандар Солижонов (-67 кг )
Диёрбек Ўралов (-86 кг )
Бронза:
Муҳаммадқодир Мамиржонов ( -48 кг )
Қизлар ўртасида:
Олтин:
Фарзона Фозилова (- 48 кг )
Сабина Бобоқулова (- 50 кг)
Феруза Казакова (- 50 кг )
Нигина Ўктамова (- 57 кг )
Азиза Зокирова (- 70 кг )
Бронза:
Мухлиса Хушвақтова (- 54 кг )
Рухшона Ўктамова (- 60 кг )
Моҳира Аҳмедова ( -63 кг)
Сабоҳат Ҳусанова (- 81 кг)
Хадичабону Эргашева ( +81 кг )
Жаҳон чемпиони Нигина Ўктамова бу гал Осиё чемпионлигини қўлга киритиб, қизлар тоифасида мусобақанинг энг яхши боксчиси, деб топилди. Таниқли реферимиз Александр Ҳамидов эркак ҳакамлар ўртасида тенгсиз бўлди.
Эслатиб ўтамиз, бундан авал ўсмирларимиз Осиё чемпионатида 11 та медаль қўлга киритгани ҳақида хабар берган эдик.
Жамшид Амиров







