Қозон шаҳрида биринчи Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ўйинлари бўлиб ўтади
Туризм ва спорт вазирлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, мусобақа спортнинг 17 та тури бўйича ташкил этилади.


Унда 10 та давлатдан 1 500 нафарга яқин спортчи, 400 нафарга яқин ҳакам ва 100 нафарга яқин бошқа спорт соҳаси мутахассислари қатнашади.
Ўзбекистон делегацияси Қозонга 3, 6-7 сентябр кунлари учиб боради.
Маълумот учун, «Кичик олимпиада» ўйинларида МДҲ мамлакатлари спортчилари 182 та медаллар жамланмаси учун баҳслашади.
Эслатиб ўтамиз, биринчи МДҲ давлатлари ўйинлари 2020 йилда ўтказилиши керак эди, аммо пандемия сабабли қолиб кетганди. Ҳозир ушбу ўйинларда 23 ёшгача бўлган 3 мингга яқин спортчи қатнашиши кутиляпти.







