Токио-2020. Гулжаной Наимова олтин медални қўлга киритди
Токио-2020. Гулжаной Наимова олтин медални қўлга киритди.


Япониянинг Токио шаҳрида давом этаётган ёзги паралимпия ўйинларида ўзбекистонлик Гулжаной Наимова олтин медални қўлга киритди.
Пара таэквондо бўйича аёллар ўртасида +58 кг вазн тоифасида ҳамюртимиз Гулжаной Наимова олтин медални қўлга киритди.
Олтин медаль учун кечган жангда унга бразилиялик Менезес Безерра рақиблик қилди. У мусобақанинг иккинчи рақамли спортчисини 8:4 ҳисобида мағлубиятга учратди ва олтин медалга сазовор бўлди.
Айни дамда делегация ҳисобидаги медаллар сони 19 тага етди: 8 та олтин, 5 та кумуш, 6 та бронза.
Аввалроқ, Шоҳсанамхон Тошпўлатова – Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинлари бронза медали соҳиби бўлгани ҳақида хабар берган эдик.







