Спорт

Тошкентда поло бўйича “Мустақиллик кубоги-2021” мусобақаси бошланди

Асосий баҳслар ҳамда Қорабайир зотига мансуб отлар фестивали 4-5 сентябрь кунлари ўтказилади.

Тошкентда поло бўйича “Мустақиллик кубоги-2021” мусобақаси бошланди

 

 

Шу йил 3-5 сентябрь кунлари пойтахтимиздаги «Пахтакор» стадионининг захира майдонида поло бўйича “Мустақиллик кубоги-2021” мусобақаси ўтказилиши ҳақида хабар бергандик. Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллигига бағишлаб ташкил этилган ушбу мусобақада илк маротаба мамлакатимизнинг 8та поло жамоаси қатнашиш истагини билдирди.

 

Булар:

1. “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ поло клуби (Қашқадарё),

2. “Мега спорт” поло клуби,

3. «Жалолиддин» поло клуби,

4. “Миллий гвардия” поло клуби,

5. “Универсал Жампинг” поло клуби,

6. “НEСТ ОНE Қорабайир” миллий бренди” поло клуби,

7. «Чегарачилар» поло клуби,

8. «Бухоро» поло клуби.

 

 

Мусобақа Олимпия тизимида ташкил этилиб, қуръа ёрдамида жамоалар ўз рақибларини билиб олишди. Бироқ, чорак финал жуфтликларидан фақат биргина ўйинда мухлислар ҳақиқий қарама-қаршиликка гувоҳ бўлишди. Миллий гвардия ҳамда Жалолиддин поло клублари ўртасидаги ўйинда 13-12 ҳисобида гвардиячиларнинг қўли баланд келди. Қолган чорак финал ўйинлари у ёки бу томоннинг яққол устунлигида ўтди. Натижалар билан танишинг:

 

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ (Қашқадарё) – “Мега спорт” – 14:0

“Универсал Жампинг” – “НEСТ ОНE Қорабайир” миллий бренди” – 4:7

«Бухоро» – «Чегарачилар» – 1:9

 

Эртага бўладиган ярим финал баҳсларида “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ – Миллий гвардия ҳамда “NEST ONE Qorabayir” миллий бренди” – «Чегарачилар» поло жамоалари ўзаро тўқнаш келишади.

 

Мусобақанинг тантанали очилиш маросими ҳамда қорабайир зотига мансуб отлар фестивали 4 сентябрь куни соат 11:00да бошланади. Барча от спорти ихлосмандларини ушбу спорт тадбирига таклиф этамиз.

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Оғир атлетикачи Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилади.

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Аввалроқ Роналду Португалия терма жамоаси йиғинини муддатидан олдин тарк этганди.

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини  Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Энди Ўзбекистон бронза медали учун Хитойга қарши баҳс олиб боради.

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Ўзбекистонлик спортчилар Осиё ўйинларининг навбатдаги кунида эшкак эшиш, каноэ ва байдарка, ўқ отиш, қиличбозлик ҳамда спорт гимнастикаси баҳсларида жами 15 та медални қўлга киритди.

Тошкентда поло бўйича “Мустақиллик кубоги-2021” мусобақаси бошланди | Zamon.uz