Шевченконинг Украина терма жамоасидан кетиши ҳақидаги «миш-миш»ларга ойдинлик киритилди
Украина терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Андрей Шевченко жамоадан кетганидан сўнг, янги шартнома борасида таклиф олмагани ҳақида айтганди.


Бироқ Украина футбол ассоциациаси Шеванинг сўзларини инкор этувчи ҳужжатни эълон қилди.
«Буюк футбол дастури» эфирида намойиш этилган ҳужжатда айтилишича, УФА «Евро-2020» баҳсларидан сўнг июнь ойида терма жамоа мураббийлар штаби билан учрашишга қарор қилган. Қолаверса, Андрейнинг 3 август куни тугаши керак бўлган шартонмасини 2022 йил 30 декабргача узайтириш бўйича музокаралар олиб борилиши кўзда тутилганди.
Маълумот учун, Шевченко Украина терма жамоасида 5 йил фаолият юритди. У 2016 йилда бош мураббий этиб тайинланган ва 52 учрашувда жамоани бошқарган. 2020 йилги Европа чемпионатида Шева мураббийлигидаги Украина чорак финалга қадар етиб бориб, тарихдаги энг яхши натижани қайд этди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Рикелменинг Мессининг келажаги борасидаги фикрлари ҳақида хабар бергандик.
Мақсаджон Обиджонов







