Буюк футболчиларни аниқлашнинг янги формуласи яратилди. Илк рейтинг натижаси маълум
Оксфордлик математик доктор Том Кроуфорд футболчиларнинг буюклик даражасини таққословчи формула ишлаб чиқди.


Ушбу янги формула турли йилларда фаолият бошлаган футболчиларнинг клуб ва терма жамоадаги ютуқларини жамлаб, буюклик даражасини таққослашга ёрдам беради.
Олим рейтингга «Олтин тўп» таъсис этилгандан буён уни икки бор қўлга киритган футболчиларни қўшишга қарор қилди. «Олтин тўп» мукофотидан аввал порлаган “юлдуз”ларни эса 7 мезон (миллий ва халқаро кубоклар, клублар ва терма жамоадаги голлар, «Йилнинг энг яхши футболчиси» учун сайловчиларнинг умумий сони, шахсий рекордлар) бўйича танлаб олди.
Барча ҳисоб-китоблардан сўнг Кроуфорд формуласи бўйича биринчи ўнталик шундай кўриниш олди:
1. Криштиану Роналду — 537 балл
2. Лионел месси — 503
3. Пеле — 459
4. Ференс Пушкаш — 305
5. Роналду — 281
6. Марко ван Бастен — 237
7. Алфредо ди Стефано — 201
8. Мишел Платини — 177
9. Диего Марадона — 169
10. Ёхан Кройф — 163
Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Пике футболдаги фаолиятини якунлаши тўғрисида хабар берган эдик.
Мақсаджон Обиджонов







