«Лео кетаётганда ҳам умуман ташвишланмадим» — Хавиер Тебас
«Ла Лига» президенти Хавиер Тебас Лионел Мессининг «ПСЖ»га ўтгани ҳақида илк бор ўз фикрини билдирди.


«Криштиану билан Неймарнинг кетишини ҳам кўпчилик фожиа сифатида қабул қилган эди. Лекин аслида ундай бўлмади. Месси билан ҳам шунга ўхшаш ҳолат содир бўлди. Шу боис Лео кетаётганда ҳам умуман ташвишланмадим. Унинг кетиши «Ла Лига» даражасига таъсир этмади. Бизда Винициус каби ёш ва истеъдодли футболчилар бор. Улар ҳам чиройли ўйинлар намойиш этмоқда», - дея ёзади президент Twitter'даги саҳифасида.
Маълумот учун, «Барса»нинг собиқ ўйинчиси Лионел месси 10 августда парижликлар билан шартнома имзолаган. Аргентиналик «афсунгар» французлар билан дебютини ўтказишга ҳам улгурди.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Рикелме Мессининг «ПСЖ»даги фаолияти борасида фикр билдирган эди.
Мақсаджон Обиджонов







