Спорт

«ПСЖ»да стандартларни ким амалга оширади?

2021/2022- йилги мавсумга старт берилганидан буён «ПСЖ» пенальтилардан рақиб дарвозасига 5 та гол урди. Лео Месси юлдузли таркибга келиб қўшилганидан кейин пенальти ва стандартларни ким амалга ошириши бўйича муҳокамалар бўлмоқда. 2018/19 йилги мавсумдан бошлаб, Лео «Барселона» сафида 124 та жарима зарбасини амалга оширган. Аргентиналик футболчининг ушбу зарбаларидан 14 таси голга айланган.

«ПСЖ»да стандартларни ким амалга оширади?

 

Лионел Мессининг «ПСЖ»даги стандартларни амалга оширишдаги асосий рақиби Неймар бўлиши табиий. Гарчи бразилиялик футболчи сўнгги йилларда жароҳатлари сабаб тўлиқ ўйнамаётган бўлса-да, лекин охирги мавсумда 37 марта жарима зарбасидан гол урди. Неймарнинг Мессидан устунлиги  жарима зарбасидан аниқ фойдалана олишида. У сўнгги ўйинларда 16 бор жарима зарбасидан 14 та гол уришга эришди. 

 

Жарима зарбалари учун курашда янги мавсумда бу икки футболчи билан Килиан Мбаппе  бемалол рақобат қилиши мумкин. Футболчи «ПСЖ» сафида тўрт мавсум давомида жаримадан атиги учта гол урди. Унинг ўйинларда ижро этган бурчак тўплари нисбатан аниқроқ чиққанини кузатиш мумкин. Мбаппе бурчак тўпларининг 15 тадан 7 тасига голли узатма берди. Француз футболчиси шу вақтга қадар саккиз марта пенальтини амалга оширди ва етти бор рақиб дарвозасини ишғол қилган.

 

Стандартлар рақобатида Анхел Ди Мария ҳам бу топ футболчилар қаторига кириши аниқ. Негаки у 2018/2019 йилги мавсумдан буён 23 та жарима зарбасининг 4 тасини голга айлантира олган. Шунингдек, футболчи бурчак тўпларидан 48 тасида голли узатма берган.

 

Месси каби шу ёзда «Реал Мадрид»дан Париж клубига келиб қўшилган Серхио Рамос ҳам пенальтиларни амалга оширишда катта тажрибага эга ҳисобланади. У бу қобилятини «Реал Мадрид» сафида намойиш қилган. 2018 йилнинг ёзидан бошлаб, испаниялик футболчи «Реал» сафида пенальтиларни ижро этишда 13 та уринишнинг барчасини муваффақиятли амалга оширди. 11 метрлик нуқтадан гол уришда Рамосга Месси ва Неймар рақобат қила олади. 

 

Парижликларнинг пенальтилар ва бошқа стандартлар бўйича асосий ижрочисини ажратиш қийин. Бу масъулият катта эҳтимол билан Месси ёки Неймар зиммасига тушади. Аммо бошқа футболчиларни ҳам унутмаслигимиз лозим. Бу ерда  мураббий танлови кўп нарсани ҳал қилиши турган гап.

 

Телеграм каналимизда мазкур савол бўйича ўтказган сўровномамизда мухлисларнинг 63 фоизи Лионел Мессига, 19 фоизи Неймарга, 12 фоизи Килиан Мбаппега ва 6 фоизи эса Ди Марияга овоз беришди.

 

 

Жамшидбек Амиров

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Оғир атлетикачи Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилади.

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Аввалроқ Роналду Португалия терма жамоаси йиғинини муддатидан олдин тарк этганди.

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини  Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Энди Ўзбекистон бронза медали учун Хитойга қарши баҳс олиб боради.

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Ўзбекистонлик спортчилар Осиё ўйинларининг навбатдаги кунида эшкак эшиш, каноэ ва байдарка, ўқ отиш, қиличбозлик ҳамда спорт гимнастикаси баҳсларида жами 15 та медални қўлга киритди.

«ПСЖ»да стандартларни ким амалга оширади? | Zamon.uz