Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон футзал терма жамоаси дастлабки ўйинини ўтказди
Бугун жаҳон чемпионати доирасида Ўзбекистон ва Гватемала ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Турнирнинг «Б» гуруҳидан ўрин олган мазкур ўйинда 4:5 ҳисобида Гватемала ғалаба қозонди.Голларга ўзбекистонликлар таркибида Ихтиёр Ропиев уч бор муаллифлик қилган бўлса, Гватемала таркибида Фернандо Кампаняк, Марвин Сандовал икки бор, Алан Агулиар икки бор ва Алварадо Роман (автогол) тўп киритишга муваффақ бўлди.







