Рамос «PSJ» учун нотўғри танлов – Жером Ротен
«PSJ» клубининг собиқ футболчиси Жером Ротен Серхио Рамос трансферини танқид қилди.


“Мушакларнинг синиши даҳшатли ҳолат, чунки у камдан кам ҳолатда тўғри тикланади. Жамоа ўйинлар ва машғулотларда тезликни оширганда ўйинчи панд бериб қўйиши мумкин.
Қолаверса, футболчи маълум бир ёшга етганидан сўнг чиройли ўйин кўрсатиши учун яхши формада бўлиши, тинимсиз машқ қилиши керак. Рамоснинг авалги даражасига қайтиши ёки қайтмаслиги ҳақида бир нарса дея олмайман, лекин бунга шубҳам бор.
Бугунги кунда Марқуинҳос ва Кимпембе Рамосдан кўра яхшироқ спорт формасига эга. Бу икки футболчидан кўп нарса талаб қилинади ва улар буни уддалашади. Рамос эса ён-атроф ва майдонни авалгидек ҳис қила олмаслиги мумкин.
Шу боис мен Рамосни «PSJ» учун нотўғри танлов деб биламан”, — дейди Ротен.
Маълумот учун: «Real Madrid» афсонасига айланган Рамос шу йилнинг 8 июль куни «PSJ»га эркин агент сифатида ўтди. Шартнома 2023 йилга қадар имзоланган.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Сулшернинг Роналду ҳақидаги фикрларини берган эдик.
Мақсаджон Обиджонов







