Тошкент 2021 йилги оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади
Халқаро оғир атлетика федерацияси (IWF) бу йилги оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионати ўтказиладиган жой ва саналарни эълон қилди.


Ушбу спорт тури бўйича жаҳон турнирини 7-17 декабрь кунлари Тошкентда ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинган. 20-21 декабрда мусобақа тугагандан сўнг, пойтахтда IWF сайлов конгресси ҳам бўлиб ўтади.
Маълумот учун, 2021 йил май ойида Тошкентда оғир атлетика бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати ҳам бўлиб ўтган эди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Олимпиадада оғир атлетикачиларимиз Акбар Жўраев Олимпия рекордини янгилани ҳамда Муаттар Набиева даст кўтариш машқида 98 кг натижа билан Олимпиада рекордини ўрнатгани ҳақида хабар берилганди.
Баҳринисо Мадумарова







