Lifestyle

Дунё юлдузларининг қўлларини безаб турган никоҳ узукларининг нархи қанча?

Никоҳ узуги – оила, икки юрак учун қабул қилинган ягона қарор рамзи. Афсуски, бу турдаги қимматбаҳо заргарлик буюмининг қачон пайдо бўлгани ҳақида аниқ маълумотлар йўқ. Таҳминларга асосланадиган бўлсак, унинг тарихи қадимий Мисрга бориб тақалади. Орадан қанча вақт ўтсада никоҳ узуги мавзуси оила қураётган икки инсон учун энг муҳим мавзулардан саналади.

Дунё юлдузларининг қўлларини безаб турган никоҳ узукларининг нархи қанча?

 

 

Топ ўнталигимизда севги ва садоқат белгиси сифатида тақдим этилган энг машҳур ва қимматбаҳо узуклар билан танишасиз.

 

Элизабет Тейлор: 8.8 миллион доллар

 

 

Элизабет Тейлорга 33,19 қиротли олмос узукни турмуш ўртоғи Ричард Буртон совға қилган. Ричард уни Нью-Йорк аукционидан 300 минг долларга сотиб олган. Тейлор узукни муҳаббат рамзи сифатида доимо тақиб юрган. Узук актриса вафотидан сўнг, 2012 йилда Нью-Йоркда “Diamond Elizabeth Taylor” номи билан кимошди савдосига қўйилади. Заргарлик буюмининг бугунги нархи 8,8 миллион долларга баҳоланмоқда.

 

 Беёнсе: 5 миллион доллар

 

 

Таниқли R'n'B ижрочиси Беёнсега совға қилинган узук энг қиммат тўй узукларидан бири ҳисобланади. Уни 2008 йилда турмуш қургани шарафига репер Жей Зи совға қилган. Платинадан ясалган ва 18 қиротли олмос билан безатилган узукнинг нархи 5 миллион долларни ташкил қилади. Қизиқ жойи шундаки, хонанда узукни камдан-кам ҳолатда тақиб юради. Чунки у бундай қимматбаҳо заргарлик буюми билан омма олдига чиқишни  хавфли деб ҳисоблайди.

 

Женнифер Лопез: 4.5 миллион доллар

 

 

Машҳур актриса Женнифер Лопез  турмуш ўртоғидан тўй совғаси сифатида  оқ олтиндан ясалган узук олган. Унинг қиймати 4.5 миллиион долларни ташкил этади. Узукнинг ўртасига оғирлиги 15 қиротли олмос ўрнатилган. Қимматбаҳо заргарлик буюмлари мутахассиси Кетрин Пул бу ажойиб совғани 4.5 миллион долларга баҳолаган. Маълумот ўрнида, айни дамда Женнифер ажрашган ва актёр Бен Аффлек билан оила қуриш арафасида. 

 

Грейс Келли: 4.5 миллион доллар

 

 

ХХ аср ўрталарида ижод қилган америкалик актриса Грейс Келлига ушбу ноёб, шаффоф олмос билан безатилган узукни Шаҳзода Ренье III никоҳ тўйи муносабати билан совға қилган. Узукнинг қироти 10,47 ни ташкил қилади. Никоҳ узуги ҳозирда 4,3 миллион долларга баҳоланмоқда.

 

Мелания Трамп: 3 миллион доллар

 

 

АҚШ собиқ Президенти Дональд Трампнинг рафиқаси Мелания Трамп 25 қиротли олмос узукнинг соҳибасидир. Дональд Трамп қиймати тахминан 3 миллион долларлик ушбу узукни рафиқасига тўйининг 10 йиллиги муносабати билан совға қилган.

 

Мэрайя Кэри: 2.5 миллион доллар

 

 

Америкалик таниқли хонанда ва актриса Мэрайя Кэрига 35 қиротли оқ олмосли бежирим узукни собиқ турмуш ўртоғи Жеймс Пакер совға қилган.  Бироқ кўп ўтмай тўй тўхтатилган. Шунга қарамай узук Мэрайяда қолган. Аммо қўшиқчи қимматбаҳо совғани тан нархидан деярли 5 баравар арзонга, яъни 2.5 миллион долларга сотиб юборади.

 

Жаклин Кеннеди-Онассис:| 2.6миллион доллар

 

 

Жаклиннинг иккинчи турмуш ўртоғи юк ташувчи магнат Аристотел Онассис эди. У Кеннеди хонимга 2,6 миллион долларлик узук совға қилган. Узук олмос ва зумраддан ясалган. Жаклин узукни камдан-кам ҳолларда тақарди.  

 

Жаклиннинг баъзи заргарлик буюмлари ҳозирда Кеннеди музейида сақланмоқда. Бироқ 2,6 миллион долларлик узукнинг тақдири ҳозиргача номаълум.

 

Блейк Лайвли: 2.5миллион доллар

 

 

Блейк Лайвли билан Райан Рейнольдс 2011 йилда фильм суратга олиш майдончасида учрашган. Танишувдан 11 ой ўтиб улар турмуш қуради. Райан  рафиқасига овал шаклида пушти олтиндан ясалган, 12 қиротли олмос билан безатилган узук совға қилади. Унинг нархи 2.5 миллион долларни ташкил этади.

 

Перис Ҳилтон: 2 миллион доллар

 

 

Қишки таътил кунларининг бирида иқтидорли актёр Крис Зилка таниқли Перис Ҳилтонга турмуш қуриш таклифини беради. Оила узоққа бормади. Ажримдан сўнг, матбуотда 22 қиротли томчи шаклидаги олмосли узукни Ҳилтоннинг ўзи 2 миллион долларга сотиб олгани ҳақида миш-мишлар тарқалган.

 

Кэтрин Зета-Жонс: 2 миллион доллар

 

 

 Британиялик таниқли актриса Кэтрин Зета-Жонс тўй совғаси сифатида турмуш ўртоғидан 2 миллион долларлик узук олган. 10 қиротли олмос 28 та кичик тошлар билан безатилган. Улар 19 йиллик турмуш давомида кўп қийинчиликларни бошдан кечирди, ҳатто ажралди ҳам, лекин Майкл ва Кэтрин оилани  сақлаб қолишга муваффақ бўлди.

 

 

Озода Чориева тайёрлади.

custom img

Телеграм энди оддий мессенжер эмас, ахборот манбаи ҳам!

Платформа мустақил рақамли экотизим сифатида ривожланиб бормоқда.

custom img

Мисрда 70 та футбол майдонига тенг улкан музей очилди

У ерда 100 мингдан ортиқ археологик артефактлар намойишга қўйилган.

custom img

ChatGPT тиббий ва юридик маслаҳат беришни тўхтатади

OpenAI чат-ботдан фойдаланиш қоидаларини янгилади.

custom img

Парижда кўк рангдаги сурат 18,4 млн еврога сотилди

Бу Францияда суратлар учун энг юқори нарх экани айтилмоқда.

custom img

Лондонда аёл мия операцияси вақтида мусиқа чалди

Бу воқеа мусиқанинг шифо кучини яна бир бор исботлади.

custom img

Дунёдаги энг бадбўй ҳидли гул ўғирлаб кетилди

У коллекционерлар томонидан катта маблағ эвазига сотилиши мумкин.

custom img

Эйнштейннинг скрипкаси аукционда сотувга қўйилди

Унинг бошланғич нархи тахминан 270 минг доллар этиб белгиланган.

custom img

Сирож Нуриддинов ким эди?

Нима учун бу инсонни деярли ҳеч ким билмайди? Айтишларича, Шароф Рашидовнинг асосий рақибларидан бўлган экан. Бироқ унинг Ориф Алимов, Расул Ғуломов билан яқин бўлгани инобатга олинса, ҳақиқатан ҳам Рашидовга қарши томонда бўлганини тахмин қилиш мумкин. Бундан ташқари, Ёдгор Насриддинова россиялик мухбирларга берган интервьюсида Шароф Рашидов билан ўзи ораларида совуқлик бўлганини кўп такрорлаган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"