энг долзарб

8-қаватдан ўзини ташламоқчи бўлган аёл билан боғлиқ воқеа очиқланди

Тошкент шаҳар ИИБ матбуот хизмати томонидан воқеа юзасидан тайёрланган репортажда айтилишича, қиз севган йигити билан жанжаллашиб қолгани сабаб жонига қасд қилишга қарор қилган.

8-қаватдан ўзини ташламоқчи бўлган аёл билан боғлиқ воқеа очиқланди

 

 

Аввалроқ, 15 сентябрь куни ижтимоий тармоқларда Яккасарой туманидаги тўққиз қаватли бинонинг саккизинчи қавати йўлаги деразасидан номaълум аёл ўзини пастга ташламоқчи бўлиб тургани акс этган фотосурат тарқалгани ҳақида хабар бергандик. 

 

2021 йилнинг 13 сентябрь. Яккасарой туманидаги кўп қаватли уйлардан бирида яшовчи Виктор Ким одатдагидек ишга отланаётганди. Уй даҳлизидан ўтиб борар экан, йўлак ойнасининг 7-8 қаватидаги ташқи тарафда турган нотаниш қизга кўзи тушади. Гувоҳ воқеани шундай эслайди:

 

“9:25 лар атрофида ишга кетиш учун остона ҳатлаб чиқарканман, кўзим нотаниш қизга тушди. Аввалига кимдир деразаларни ювишга қарор қилганга ўхшайди ёки альпинистлар ишлаяпти шекилли, деб ўйладим. Аммо яхшилаб қарасам у пушти кийимда ва кўзойнак таққан. Альпинистлар эса бундай либосда бўлмайди. Шундан сўнг қиздан бу ерда нима қиляпсиз?, - деб сўрадим. У эса “сакрамоқчиман” деб жавоб берди. Қиз қўшнимиз эмас, қаердан келиб қолгани ҳам тушунарсиз. Пастга тушиб Ички ишларга қўнғироқ қилдик. 6-7 дақиқа ичида ҳамма шу ерда бўлди” .

 

Ички ишлар органлари ва фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари воқеа жойига зудлик билан етиб келишди. Ҳамда нотаниш аёлни қутқариш чоралари кўрила бошланди.


Викторнинг айтишича, аёл бир неча дақиқа ичида қутқарилган. “Бундай вазиятларда музокара олиб бориш қийин иш, балки ходимлар учун бир аср ўтгандекдир. Ҳар холда инсон ҳаётини сақлаш қолиш учун курашиш осон иш эмас”.

 

Психологларнинг сўзларига кўра, суицидга қўл уриш бу “мени қутқар” дегани. Бундай қарорга келган кишилар инсонлар ижтимоийлашувидан чеккага чиқиб қолишганини англатади.

 

 

Муқаддас Фаёзова
(Тошкент шаҳар ИИБ матбуот хизмати билан ҳамкорликда тайёрланди)

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида бўрон оқибатида камида 111 киши ҳалок бўлиб, 72 киши жароҳат олган.

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.

8-қаватдан ўзини ташламоқчи бўлган аёл билан боғлиқ воқеа очиқланди | Zamon.uz