«Хатойимни мухлислар нотўғри тушунишларини истамайман» — Лингард
«Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Жесси Лингард Чемпионлар лигасининг «Янг Бойз»га қарши ўйинида йўл қўйган хатоси ҳақида ўз муносабатини билдирди: «Ўша кеча жуда оғриқли ўтди.


Биринчи ўйинда йўл қўйган ушбу хатойимни мухлислар нотўғри тушунишларини хоҳламайман. Мен учун “Манчестер Юнайтед” сафидаги ҳар бир учрашув муҳим аҳамиятга эга. Майдонга ҳар доим жамоага ёрдам бериш ва мухлисларни хушнуд этиш учун тушаман. Футбол ҳам хатолардан холи эмас. Ундан тўғри хулоса чиқарган ҳолда янада яхшироқ ўйнашда давом этамиз».
Эслатиб ўтамиз, Европа чемпионлар лигаси биринчи турида «Манчестер Юнайтед» «Янг Бойз»га 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Ўйин охирида Лингарднинг хатоси туфайли Швейцария клуби ғалаба тўпини киритди.
Мақсад Обиджонов







