энг долзарб

Европа Парламенти Афғонистондан одамларни эвакуация қилиш борасида резолюция қабул қилди

Европа Парламенти Афғонистондан одамларни мувофиқлаштирилган ҳолатда эвакуация қилишга чақирди. Парламент депутатлари  Страсбургда бу борада резолюция қабул қилди.

Европа Парламенти Афғонистондан одамларни эвакуация қилиш борасида резолюция қабул қилди

 

 

Уларнинг фикрича, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Қочоқлар бўйича Олий Комиссарлиги идораси муҳтожларга хавфсиз йўлаклар яратиш, шунингдек, Кобул аэропорти ва чегарадан ўтиш жойларини очишда бош-қош бўлиши керак.

 

Европа Иттифоқи ночор аҳволда қолган ва Афғонистондан кетмоқчи бўлган аёлларга кўпроқ ёрдам бериши керак. Европа Парламенти мамлакатни бошқараётган “Толибон” ҳаракатидан кетишни истаётган фуқаролар учун рухсат кутмоқда.

 

"Муҳтож фуқароларга гуманитар ёрдам кўрсатиш, чет эл фуқаролари ва мамлакатни тарк этмоқчи бўлган афғонларни хавфсиз кузатиб бориш учун “Толибон” билан моддий-техник ва ташкилий масалалар бўйича алоқалар зарур”, дейилади резолюцияда.

 

Шу билан бирга, депутатлар Европа Парламенти Афғонистоннинг ҳозирги ҳукуматини тан олмаслиги кераклиги, Афғонистондаги вазиятни ҳисобга олган ҳолда афғонларнинг илгари рад этилган бошпана сўровларини қайта кўриб чиқиш лозимлиги, қочқинлар ҳар қандай ҳолатда ҳам “Толибон” босиб олган мамлакатга қайтарилмаслигини таъкидлади.

 

 

Насиба Тўхтаева

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида бўрон оқибатида камида 111 киши ҳалок бўлиб, 72 киши жароҳат олган.

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.

Европа Парламенти Афғонистондан одамларни эвакуация қилиш борасида резолюция қабул қилди | Zamon.uz