энг долзарб

Франциянинг АҚШ билан муносабатлари тобора совуқлашмоқда

Франция ўз тарихида илк бор Вашингтон ва Канберрадаги элчиларини чақириб олди. Бу ҳақда СNN хабар берди.

Франциянинг АҚШ билан муносабатлари тобора совуқлашмоқда

 

 

Бундан ташқари, Париж АҚШ билан Чесапикдаги ғалабасининг 240 йиллигини ҳам нишонламайди. Франция ТИВ раҳбари Жан Ив Ле Дриан буларнинг барчасини Австралиянинг сувости кемаларини етказиб бериш бўйича шартномани бекор қилиши ортидан бўлаётганини айтган.

 

 Австралия АҚШ билан янги ҳарбий келишувга кўрa, атом сувости кемаларини олади. Шунинг учун у Франциянинг “Naval Group” компанияси билан тузган 56 миллиард евролик шартномани бекор қилди. Ле Дрианнинг фикрича, бундай қадамлар иттифоқчилар орасида бўлиши керак эмас. "Бу ҳақиқий ортдан пичоқ санчиш бўлди. Биз австралияликлар билан ишончли муносабатларга эга эдик аммо унга хиёнат қилинди", — деган вазир.

 

Франция разведка татқиқотлари маркази директори ўринбосари Ален Родьенинг қайд этишича, шартномани бекор қилиб, Австралия Франциянинг юзига зарба берган. Париж энг катта келишувдан маҳрум бўлган, унинг амалга ошиши француз ҳарбий-денгиз саноатига бир неча йил давомида ёрдам берган бўларди.

 

Австралия ТИВ Франция қарорига муносабат билдирди. Унда Канберра элчи чақириб олинишидан афсусда эканини, шунингдек, Парижнинг ҳолатини яхши англашини маълум қилган.

 

АҚШ Давлат департаменти ҳам ҳодисадан афсусда эканини билдирди. Шунингдек, Франция Вашингтоннинг илк иттифоқчиларидан эканини айтиб ўтган.

 

Эслатиб ўтамиз, 16 сентябрь куни АҚШ Буюк Британия ва Австралия билан ҳарбий ҳамкорликни кенгайтириш юзасидан келишувга эришди.  Унга кўра, уч томонлама киберхавфсизлик, флот ва бошқа соҳаларда ҳамкорлик йўлга қўйилади. Шунингдек, Австралияга атом сувости кемалари берилади. Бунга жавобан Хитойнинг АҚШдаги элчиси Вашингтондан совуқ уруш давридаги фикрлардан воз кечишни талаб қилди.

 

 

Жаҳонгир Қўзиев

custom img

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

custom img

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

custom img

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

custom img

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

custom img

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

custom img

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

custom img

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.

custom img

Самарқандда ЮНЕСКО Миллий комиссияларининг 12-йиллик йиғилиши бошланди

Кун тартибида 4 асосий йўналишдаги масалалар кўриб чиқилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"