энг долзарб

Кобулга ракета зарбалари даҳшатли хато бўлган — Пентагон раҳбари

АҚШ Афғонистонга берган ракета зарбаси тинч аҳоли ўлимига олиб келганини тан олди. Бу ҳақда "Спутник Афганистан" хабар бермоқда.

Кобулга ракета зарбалари даҳшатли хато бўлган — Пентагон раҳбари

 

 

АҚШ жорий йилнинг 29 август куни Кобул аэропорти яқинида дронлар орқали ракета зарбалари берганди. Вашингтон  ўшанда зарбалар ИШИД террорчисига берилганини иддао қилган. Аммо 17 сентябрь куни ҳужум оқибатида тинч аҳоли вакиллари ҳалок бўлганини тан олди.

 

АҚШ қуролли кучлари марказий қўмондонлиги бошлиғи Кеннет Маккензи ҳодисадан қаттиқ афсусда эканини маълум қилган. Шунингдек, барча оқибатлар учун жавобгарликни тўлиқ зиммасига олган. Маълум бўлишича, ракета зарбалари 10 фуқаро (уларнинг 7 нафари болалар)нинг умрига зомин бўлган. Пентагон раҳбари Ллойд Остин буни “даҳшатли хато” деб атади.

 

26 август куни Кобул аэропортидаги теракт ортидан Жозеф Байден АҚШ ҳарбийларига террорчиларга президент рухсатисиз ҳам зарба беришга ижозат берди. Шундан кейин Пентагон Афғонистоннинг турли вилоятларида ИШИД марраларига ракета зарбалари берган. 30 август кунги хужум ҳам дастлаб террорчиларга қарши қаратилгани айтилган. Аммо кейинчалик зарба оқибатида тинч аҳоли вакиллари, шунингдек, АҚШ гуманитар ташкилотининг кобуллик ходими ҳалок бўлгани аниқланди.

 

Маълумот ўрнида: 15 август куни “Толибон” ҳаракати Кобулни эгаллаган. 31 августда АҚШ Афғонистонни тўлиқ тарк этди. Ҳаракат томонидан эгалланмаган ягона ҳудуд — Панжшер вилояти эди. Аммо 6 сентябрда ушбу ҳудуд ҳам “Толибон” назоратига ўтди.  Шундан кейин толиблар 7 сентябрь куни мамлакатнинг янги ҳукумати тузилаганини эълон қилди.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Панжшер қаршилик кучлари раҳбари Аҳмад Масъуд Вашингтонда лоббист ёллагани хабар қилинган эди. 

 

 

Жаҳонгир Қўзиев

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида бўрон оқибатида камида 111 киши ҳалок бўлиб, 72 киши жароҳат олган.

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.

Кобулга ракета зарбалари даҳшатли хато бўлган — Пентагон раҳбари | Zamon.uz