Спорт

«Соғлом турмуш тарзи» платформаси фаолияти тўхтатилганига оид хабар асоссиз бўлиб чиқди

Хабарингиз бор, «Соғлом турмуш тарзи» платформаси давлатимиз раҳбарининг «Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 6099-сонли фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг «Соғлом турмуш тарзи» платформаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида«ги 253-сонли қарорига мувофиқ йўлга қўйилган эди.

«Соғлом турмуш тарзи» платформаси фаолияти тўхтатилганига оид хабар асоссиз бўлиб чиқди

 

Туризм ва спорт вазирлигининг спорт йўналишидаги сайтида ушбу мобил илова фойдаланувчиларига пул тўлаш вақтинча тўхтатилгани ҳақида хабар берилди, бироқ ахборот хизмати ходими мақолада асоссиз ва тасдиқланмаган маълумот бергани боис аҳоли орасида бу борада тушунмовчилик пайдо бўлган.

 

Мазкур платформа бўйича жорий йил 10 июндан 13 сентябрга қадар бир сутка давомида ўн минг ва ундан ортиқ қадам юрган 18 ёш ва ундан юқори ёшдаги Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг платформадаги электрон ҳамёнига жами 9,4 миллиард сўм  тўлаб берилган.

 

Шу билан бирга, ҳар ойда ҳар бир туман (шаҳар) бўйича энг кўп пиёда юрган шахсга - 300 минг сўмдан, ҳар бир ҳудуд бўйича энг кўп пиёда юрган шахсга - 500 минг сўм, республика бўйича энг кўп пиёда  юрган шахсга қўшимча равишда 1 миллион сўм  фойдаланувчиларнинг электрон ҳамёнига ўтказиб берилди. Жорий йилнинг июнь-август ойлари давомида эса жами 206,7 миллион сўм маблағ тўланди.

 

Ҳозирги пандемия даврида аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ҳамда унга риоя қилиш жуда муҳим. Платформага оид хабарнинг ОАВ ва аҳоли орасида бу қадар кенг тарқалиши унга бўлган қизиқишнинг юқори эканини ва платформа яратиш қарори қанчалик тўғри бўлганини яна бир бор тасдиқлайди.

 

 Туризм ва спорт вазирлиги ахборот хизмати мазкур хабарни етказишда хатоликка йўл қўйгани учун узр сўради, “Соғлом турмуш тарзи" платформаси ишлашда давом этишини эълон қилди. Аҳолини чалғитувчи хабар берган ходимга эса огоҳлантириш берилгани маълум қилинди.

 

Аввалроқ Осиё ўйинларида киберспорт бўйича медаллар ўйналадиган йўналишлар тасдиқлангани ҳақида хабар берган эдик. 

 

Жамшид Амиров

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Оғир атлетикачи Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилади.

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Аввалроқ Роналду Португалия терма жамоаси йиғинини муддатидан олдин тарк этганди.

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини  Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Энди Ўзбекистон бронза медали учун Хитойга қарши баҳс олиб боради.

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Ўзбекистонлик спортчилар Осиё ўйинларининг навбатдаги кунида эшкак эшиш, каноэ ва байдарка, ўқ отиш, қиличбозлик ҳамда спорт гимнастикаси баҳсларида жами 15 та медални қўлга киритди.

«Соғлом турмуш тарзи» платформаси фаолияти тўхтатилганига оид хабар асоссиз бўлиб чиқди | Zamon.uz