энг долзарб

Янги ҳарбий альянс — AUUKUS навбатдаги совуқ уруш даврини бошлаб бериши мумкин(ми?)

АҚШ шу йилнинг 16 сентябрь куни Австралия ва Буюк Британия билан янги ҳарбий альянс — AUUKUS тузилганини эълон қилди.

Янги ҳарбий альянс — AUUKUS навбатдаги совуқ уруш даврини бошлаб бериши мумкин(ми?)

 

Экспертлар фикрича, бу, энг аввало, Хитой ва унинг ўсиб бораётган таъсирига қарши қаратилган. Ҳозирнинг ўзидаёқ иттифоқ НАТОга қиёсланмоқда.

 

Вашингтоннинг Пекинга қарши маълум ҳарбий-сиёсий блок тузишга интилиши янгилик эмас. Ўтган 5 йил мобайнида икки гегемон давлат ўртасида муносабатлар совуқлашиб борди. Вашингтон Пекинни ўзининг энг асосий рақобатчиси сифатида кўрмоқда. Масалан, АҚШ армия келажаги қўмондонлиги чиқарган  ҳисоботда 2035-2050 йилларда Хитой Қўшма Штатларнинг асосий рақибига айланиши таъкидланган.

 

AUUKUS Тинч ва Ҳинд океани ҳавзасида кескин стратегик ўзгаришларга олиб келиши мумкин.

 

Биринчидан, ушбу келишув АҚШнинг минтақадаги кучлари сонини оширишни назарда тутади. АҚШ Яқин ва Ўрта Шарқдан кучларини олиб чиқиб, уларни Осиё-Тинч океани ҳавзасига жойлаштириши мумкин.

 

Иккинчидан, Осиё-Тинч океани ҳудудида атом сувости кемасига эга давлатлар сони яна биттага кўпаяди. Унга кўра, АҚШ Австралияга 8 та шу турдаги техникани тақдим этади. Жозеф Байден улар оддий турдаги қуроллар билан жиҳозланишини айтган бўлса-да, унга исталган пайтда ядро қуролини жойлаштириш мумкин. Австралия бош вазири Скот Моррисонн келажакда сувости кемаларини мамлакатнинг ўзида ишлаб чиқаришни таклиф қилган.

 

Буюк Британиянинг иштироки бир қарашда ғалати туюлиши мумкин. Қироллик Тинч океанидан қарийб 8 минг километр узоқликда жойлашган. Аммо АҚШнинг асосий иттифоқчиси бўлган Буюк Британия Вашингтоннинг ҳар қандай глобал лойиҳаларида иштирок этади.

 

Шу билан бирга Европа Иттифоқидан чиқиб кетган Лондон энди мустақил ўйинчи бўлишга ҳаракат қилиши табиий. Британия келажакда Европада етакчи кучга айланиш истагида эканини инкор этиб бўлмайди.  Ҳозирда қироллик флотида жиддий модернизация жараёни кетмоқда. Буюк Британия   тарихан  денгиз давлати ҳисобланади. Бу АҚШнинг мақсадлари амалга ошишида катта ёрдам бериши мумкин.

 

Келажакда ҳарбий альянс таркиби бошқа давлатлар ҳисобига кенгайиши ҳам тахмин қилинмоқда. Хусусан, ҳозирданоқ Ҳиндистон ва Японияни ҳам Хитойга қарши коалицияга қўшиш ҳақида гапирилмоқда. Агар бу амалга ошса, Хитойнинг стратегик ҳолати заифлашиши шубҳасиз. Пекин ўзининг  турли томондан ўраб олинишини тарихан салбий қабул қилган. Бунга йўл қўймаслик мақсадида Хитой ҳар қандай воситадан фойдаланиши мумкин. У ҳозирнинг ўзидаёқ амалий қадамлар ташлаяпти. Масалан, AUUKUS тузилганидан сўнг, Пекин Транс-тинч океани ҳамкорлигига қўшилиш истагини билдирди. Бу ҳамкорлик ҳам аслида Хитойнинг минтақада ўсиб бораётган таъсирини камайтиришга қаратилган шартнома ҳисобланади.  Дональд Трамп президентлиги даврида АҚШ келишувдан чиқиб кетган. Хитойнинг шартномага қўшилишга ҳаракат қилишига сабаб–– у минтақа давлатлари билан савдо-иқтисодий алоқаларни янада кенгайтирмоқчи. Бу орқали келажакда  ўзига қарши қаратилган турли ҳаракатларнинг олдини олиш мумкин.

 

Пекин агар мавжуд келишмовчиликларни дипломатик усуллар билан  ҳал қилмаса, у ҳолда куч ишлатишга тўғри келади. Бу эса глобал миқёсда ўта салбий таъсир кўрсатади. Бу ҳолатда Хитой-Ғарб қарама-қаршилиги ҳаёт-мамот масаласига айланади ва дунё миқёсида янги  совуқ уруш даври бошланиши мумкин. 

 

 

 Жаҳонгир Қўзиев

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида бўрон оқибатида камида 111 киши ҳалок бўлиб, 72 киши жароҳат олган.

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.

Янги ҳарбий альянс — AUUKUS навбатдаги совуқ уруш даврини бошлаб бериши мумкин(ми?) | Zamon.uz