Спорт

Футболкалар Роналдунинг трансфер нархини қоплайди...ми?

3 cентябрь куни «Манчестер Юнайтед» клуби дўкони олди харидорлар билан гавжум бўлди. Бу ерга харидорлар Роналдунинг 7-рақамли футболкасини сотиб олиш учун келди. Бир неча кундан кейин ижтимоий тармоқларда амалдаги рекорд янгилангани, Премьер-лига тарихида ҳали бунчалик кўп футболка сотилмагани ҳақида хабарлар тарқалди. Шунга ўхшаш воқеа Лионел Месси «ПСЖ»га ўтганидан кейин бошланганди.

Футболкалар Роналдунинг трансфер нархини қоплайди...ми?

 

 

Маълумки, 2014 йилда «Манчестер Юнайтед» Адидас билан 10 йилга 750 миллион фунтлик шартнома имзолаган, бу жаҳон футболи тарихидаги энг йирик битим эди. Оммавий ахборот воситалари маълумотига кўра, манчестерликлар Роналдунинг ҳар бир футболкаси сотувидан 7 фоиз олади.

 

 «Манчестер Юнайтед» Криштиану Роналдунинг трансфер нархини қоплаши учун икки миллион етмиш беш минг олти юз элликта футболка сотиши керак. Хабарларга кўра, «Роналдунинг 7-рақамли футболкасига бўлган талаб ўтган йилгига қараганда 600 фоизга ошган. Футболчининг фамилияси ёзилган форма ҳозирда Премьер-лига тарихида энг кўп сотилган форма бўлиб турибди. LovetheSales.com онлайн бозорининг асосчиларидан бири Стюарт Макклурнинг айтишича, Роналду футболкасига талаб таклифдан анча юқори бўлмоқда. Ҳозирда  формага бўлган талаб Адидас компаниясида умумий ишлаб чиқариш ҳажмининг 28 фоизини ташкил этмоқда.

 

Хабарларда айтилишича, “Манчестер Юнайтед" ушбу хариддан жами 187,1 миллион фунт ишлаб топган. Бундан олдин, яъни 2019 йилда Манчестер клуби 1,8 миллион, 2020 йилда эса 1,7 миллион футболка сотди. Мазкур савдодан жамоа  2019 йил 102 миллион, 2020 йилда 96,3 миллион фунт даромад олган.

 

Албатта, Роналдунинг «Манчестер Юнайтед» клубига келиб қўшилиши катта ҳодиса бўлди. Бугунги кунга келиб футболчи жамоа сафида учта ўйинда майдонга тушди ва тўртта гол уришга муваффақ бўлди. Роналдунинг футболкасидан тушган даромад унинг трансфер нархини қоплаши ҳақида тахминлар бор. Бироқ бу хусусда гап кетганда португалияликнинг клуб сафидаги маоши ва бонусларини ҳам ҳисобга олиш лозим бўлади.

 

 

Жамшидбек Амиров

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Оғир атлетикачи Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилади.

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Аввалроқ Роналду Португалия терма жамоаси йиғинини муддатидан олдин тарк этганди.

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини  Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Энди Ўзбекистон бронза медали учун Хитойга қарши баҳс олиб боради.

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Ўзбекистонлик спортчилар Осиё ўйинларининг навбатдаги кунида эшкак эшиш, каноэ ва байдарка, ўқ отиш, қиличбозлик ҳамда спорт гимнастикаси баҳсларида жами 15 та медални қўлга киритди.

Футболкалар Роналдунинг трансфер нархини қоплайди...ми? | Zamon.uz