Исконинг «Лион»га ўтиши тахмин қилинмоқда
Мадриднинг «Реал» клуби ярим ҳимоячиси Иско фаолиятини Франция лигасида давом эттириши мумкин.


Футболчига «Лион» жамоаси қизиқиш билдирмоқда ва январь ойида уни сотиб олишга ҳаракат қилиб кўради.
Бундан аввал Искога Италиянинг «Ювентус» ва «Милан» клублари қизиқиш билдираётгани ҳақида хабар тарқалган эди. Испанияликларнинг футболчи билан шартномаси эса 2022 йилнинг ўрталарига қадар тузилган.
Маълумот учун: Иско 2013 йилда «Реал» сафига 30 миллион евро эвазига «Малага»дан келиб қўшилган.
Иско ушбу мавсум «Ла Лига» доирасида жамоанинг 4 та ўйинида жами 139 дақиқа майдонга тушди, аммо ҳеч қандай натижа кўрсатгани йўқ.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввал «Ювентус» Сакани «нишон»га олаётгани ҳақида хабар бергандик.
Мақсаджон Обиджонов







