энг долзарб

Ўзбекистонда гипермаркет ва супермаркет мақомида иккита дўкон очилади

Қозоғистонда энг йирик чакана савдо тармоғи ҳисобланадиган “Magnum Cash & Carry” Ўзбекистонда 2021 йилнинг декабрь ойи бошида иккита дўкон очади. Бу ҳақда компания бошқаруви раиси Азамат Осмонов “K21:Kazakhstan Growth Forum”ида маълум қилди, деб хабар беради “Kapital.kz”.

Ўзбекистонда гипермаркет ва супермаркет мақомида иккита дўкон очилади

 

 

Ташкилот раисининг сўзларига кўра, бу дўконлар гипермаркет ва супермаркет мақомида бўлади.

 

У, шунингдек, “Magnum Cash & Carry” тармоғи учун Ўзбекистон бозорига кириш устувор вазифа эканини айтган. Чунки рус савдо маркалари Қозоғистон бозорида устунлик қилаётгани, улар билан маҳаллий чакана сотувчилар имконияти тенг эмаслигини таъкидлаган.

 

Ўзбекистон бозорига чиқиш режалари ўтган йилнинг кузида маълум бўлган эди. Маълумотларга кўра, компания 2021 йилда Тошкентда олтита дўкон очишни режа қилган бўлиб, ҳар бир жой учун инвестициялар ҳажми 5 миллион долларни ташкил этади.

 

Компания харидорларга бошқа мамлакатлардан олиб келинадиган ҳамда Ўзбекистон ва Қозоғистонда ишлаб чиқариладиган кенг турдаги товарларни таклиф қилишни мақсад қилган. Шу билан бирга, савдо тармоғи “Magnum Club” бонус дастурини ҳам ишга туширмоқчи.

 

 

Оламгир Абдиев

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида бўрон оқибатида камида 111 киши ҳалок бўлиб, 72 киши жароҳат олган.

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.