Тўшакда совринлар билан суратга тушишни яхши кўрадиган футболчи (фото)
21 сентябрь куни Роберт Левандовски 2020/2021 йилги мавсум учун «Олтин бутса» соҳиби бўлди. У ўтган мавсумда Бундеслиганинг 29 ўйинида 41 та гол урди.


Робертдан кейинги ўринларни Лионел Месси (30 та гол) ва Криштиану Роналду (29 та гол) эгаллади. Бу «Олтин бутса» совриндорлари орасида 2014/2015 йилги мавсумдан буён энг яхши кўрсаткич бўлди.
«Бавария» футболчилари орасида «Олтин бутса»ни бундан 49 йил олдин, яъни 1972 йилда Герд Мюллер қўлга киритганди. Роберт ушбу совринга эга бўлгани ҳақида қуйидагича фикр билдирди:

«Мен жуда хурсандман. Мавсум орасида жароҳат олганимда соврин ҳақида ўйлаб ҳам кўрмагандим. Бу ғалабани барча яқинларимга бағишлайман».
Левандовски тўшакда совринлар билан суратга тушишни яхши кўради. У 2020 йилда икки марта шу ҳолатда суратга тушган.

Эслатиб ўтамиз, «Бавария» 2019/2020 йилги мавсумда Европа чемпионлар лигаси ғолиби бўлди. Бундан ташқари Германия кубоги, суперкубоги ҳамда UEFA суперкубогини қўлга киритди.
Аввалроқ, Роберт Левандовски «Олтин тўп»ни қўлга киритгани ҳақида хабар берган эдик.
Жамшидбек Амиров







