0

Бу йил докторантура имтиҳонлари анъанавий тарзда ўтказилади

Бу йилги докторантура имтиҳонлари онлайн эмас, одатдагидек, анъанавий тарзда бўлиб ўтади. Бу ҳақда Инновацион ривожланиш вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Назокат Абдуқундузова брифингда маълум қилди.

Бу йил докторантура имтиҳонлари анъанавий тарзда ўтказилади


 


Мутахассиснинг айтишича, докторантурага кириш имтиҳонлари ва суҳбат жараёнларини видео кузатув шаклида (онлайн трансляция тарзида) ўтказиш чоралари кўрилади.  


Таянч докторантурага кириш имтиҳонлари бўйича топшириладиган биринчи фан умумий балининг тенг ярмидан, яъни 50 фоизидан кам балл тўплаган талабгорлар кейинги босқичга ўтказилмайди. Бу фан мустахассислик ёки чет тилига оид бўлади. 


Шунингдек, брифингда мавзуга оид саволларга жавоб  берилди. Жумладан:

 
Бир таянч докторант ўз йўналишидан бошқа йўналишга "перевод" қилиши мумкинми?


Таянч докторантурага кириш имтиҳонларидаги саволлар бир ихтисосликдан бошқа ихтисосликка тўғри келмаганлиги сабабли кўчириш мумкин эмас.  


Мустақил тадқиқотчи бўлган изланувчи таянч докторантурага ўқишга топшириши мумкинми?  


Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда мустақил изланувчиликка расмийлаштирилган шахс таянч докторантурага ҳужжат топшириши мумкин ёки мумкин эмаслиги тўғрисида нормалар берилмаган. Шу сабабли ҳужжат топширишда мустақил изланувчиликка расмийлаштирилган илмий ёки таълим ташкилотларининг рухсатига асосан топшириш мақсадга мувофиқ.


Стажёр-тадқиқотчиликда ўқийман. Илмий мақолаларим ва ишим деярли тайёр бўлиб қолган. Докторантурага киришга менда имтиёз борми?   


Стажёр-тадқиқотчилик ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда тегишли ихтисослик бўйича илмий ва илмий-ижодий изланишларни олиб бориш, шунингдек, фалсафа доктори илмий даражасини олиш учун изланувчини тайёрлаш шакли ҳисобланиб, ушбу шаклда ўқиган шахсга ҳеч қандай имтиёз берилмайди.


Эслатиб ўтамиз, бундан аввал “Эл-юрт умиди” жамғармаси 272 ўринли стипендия танловини эълон қилгани ҳамда Зангиота туманида университет очилиши ҳақида хабар берилганди.

 

 

Оламгир Абдиев

custom img

Энди ўқитувчиларнинг шаъни ва қадр-қиммати қонун билан ҳимояланади

Сенатда “Педагогнинг мақоми тўғрисида”ги қонун қабул қилинди.

custom img

Тест синовлари учун ажратилган бинолар сони маълум қилинди

2023-2024 ўқув йили учун ОТМларга кириш тест синовлари республика бўйича 72 та бинода бўлиб ўтади.

custom img

Ҳудудий мактабгача ва мактаб таълими бўлимлари қисқартирилади

Бу бўйича мактабгача ва мактаб таълими вазирининг тегишли буйруғи имзоланган.

custom img

Таянч ихтисослаштирилган мактабларда имтиҳон қачон ўтказилади?

Рухсатномани юклаб олиш учун талабгор ariza.piima.uz сайтига кириб, “Шахсий кабинет” ига ўз ID рақамини киритиши керак.

custom img

Бугундан ўқишни кўчириш учун ариза олиш бошланди

Аризалар 5 августга қадар давом этади.

custom img

Иккинчи мутахассислик учун квоталар тасдиқланди

Ҳужжатлар my.edu.uz орқали қабул қилинади.

custom img

Халқаро биология олимпиадаси ғолиблари қанчадан пул мукофоти билан тақдирланади?

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги маълумотларни очиқлади.

custom img

Бюджетда ўқиш учун ажратиладиган ўринлар сони кўпайди

Президент фармони билан айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"