энг долзарб

“16 февраль воқеалари"ни уюштирган хавфли шахс 23 йилдан сўнг ушланди

Давлат хавфсизлик хизмати ходимларининг саъй-ҳаракати билан "Туркистон ислом ҳаракати" ("ТИҲ") халқаро террористик ташкилоти аъзоси, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўта оғир жиноятлар содир этганлиги сабабли 23 йилдан буён қидирувда бўлган "Ю.Ж." хорижда ушланиб, мамлакатимизга олиб келинди.

“16 февраль воқеалари"ни уюштирган хавфли шахс 23 йилдан сўнг ушланди

 

 

 ДХХ матбуот хизматининг хабар беришича, 1969 йил Тошкент вилоятида туғилган ушбу шахс 1998 йилнинг бошларида Россиянинг Чеченистон Республикасига бориб, иорданиялик Амир Хаттоб томонидан ташкил қилинган жангарилар лагерида махсус тайёргарликдан ўтади ва ўша йилнинг охирларида Афғонистондаги "ТИҲ" халқаро террористик ташкилоти сафига қўшилади. 

 

Маълум қилиниича, 1999 йилнинг январь ойида ташкилот етакчиларининг кўрсатмаси билан у айланма йўллар орқали Тошкент шаҳрига келиб, бадавлат одамларнинг уйларида босқинчиликларни амалга оширади ҳамда уларнинг пул ва қимматбаҳо буюмларини ўзлаштириб, Афғонистондаги "ТИҲ" етакчиларига юборади.

 

Қайд этилишича, ушбу шахс 1999 йилнинг 16 февраль ва 30 март кунлари Тошкент шаҳрида амалга оширилган қўпорувчилик ҳаракатларида ҳам иштирок этади. Шунингдек, 1998-2006 йилларда хорижий давлатлардаги халқаро террористик ташкилотлар сафида жанговар ҳаракатларда қатнашади.

 

Ҳозирда унга нисбатан қўзғатилган жиноят иши доирасида тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Аввалроқ Ўзбекистонда ўтган олти ой мобайнида содир этилган жиноятлар сони 111,9 фоизга ошгани, “16 февраль воқеалари” бўйича судланган 5 киши оқлангани, Тошкентда ўта оғир жиноят содир этганликда гумонланаётган шахс қидирилаётгани ҳамда Ўзбекистондаги фармацевтика компанияларидан бирининг бош директори Санкт-Петербургда қўлга олингани ҳақида хабар берилганди.

custom img

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

custom img

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

custom img

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

custom img

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

custom img

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

custom img

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

custom img

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.

custom img

Самарқандда ЮНЕСКО Миллий комиссияларининг 12-йиллик йиғилиши бошланди

Кун тартибида 4 асосий йўналишдаги масалалар кўриб чиқилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"