Жамият

“16 февраль воқеалари” бўйича судланган 5 киши оқланди

“16 февраль воқеалари” бўйича судланган 5 нафар шахс оқланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий матбуот маркази хабар берди.

“16 февраль воқеалари” бўйича судланган 5 киши оқланди

 

 

Қайд этилишича, 24 июль куни жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти судида 1999 йил 16 февраль воқеаларига алоқадорлиги юзасидан судланган 5 нафар шахсга оқлов ҳукми эълон қилинган.

Маълумотларга кўра, оқланган 5 нафар фуқарога 1999 йилда 3 йилга озодликдан маҳрум этиш жазоси белгиланган бўлган. 1999 йилда ўтган суд ҳукмидан норози бўлган 5 нафар шахс орадан 22 йил ўтиб, судга аппеляция шикояти билан мурожаат қилганлар.

22 йил аввал уларга Жиноят кодексининг 208-моддаси яъни Ҳокимият ҳаракатсизлиги, яъни давлат органи мансабдор шахсининг ўз хизмат вазифаси юзасидан бажариши лозим ёки мумкин бўлган ҳаракатларни қасддан бажармаслиги бўйича айблов қўйилган.

Шунингдек, улар 1999 йилда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “9-Майни Хотира ва қадрлаш куни” деб эълон қилиниши муносабати билан амнистия фармонини 2-моддаси татбиқ этилиб, тайинланган жазони ўташдан озод қилинган.

Эслатиб ўтамиз, 1999 йил, 16 февраль куни Тошкентнинг беш жойида портлашлар юз берган. 10:45 дақиқа ўтганда Вазирлар Маҳкамаси биноси олдида бомба ўрнатилган машина портлаган. Шу куни 1998 йил якунларига бағишланган йиғилиш бўлиши керак эди. Расмийларга кўра, портлаш Президент Каримов келишига 10 дақиқа қолганда содир бўлган. 16 киши ҳалок бўлган, 100 дан ортиқ одам жароҳатланган. Портлашлар теракт ва Президент Каримовга суиқасд деб эълон қилинган.

Шу куни пойтахт Тошкентнинг турли ҳудудларида, жумладан Мустақиллик майдони, Ички ишлар вазирлиги ва Миллий банк бинолари ёнида 6 та кучли портлашлар юз берган. Уларда 16 нафар киши қурбон бўлган, 100 дан ортиқ одам жароҳатланган.

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.