Спорт

Чавандозларимиз Миллатлар кубоги финалида қатнашиш учун Испанияга жўнаб кетди

Конкур бўйича Ўзбекистон терма жамоаси от спорти оламидаги нуфузли мусобақанинг финалида иштирок этиш учун Барселонага йўл олди. Жамоамиз Ўзбекистон, Қирғизистон ва Россияда ўтказилган барча саралаш босқичларида муваффақиятли иштирок этган ва Евросиё дивизионининг 11 мамлакати орасида ягона финал йўлланмасини қўлга киритган эди.

Чавандозларимиз Миллатлар кубоги финалида қатнашиш учун Испанияга жўнаб кетди

 

 

Миллатлар кубоги от спорти дунёсида Олимпия ўйинларидан кейин турувчи нуфузли мусобақа саналади. Халқаро от спорти федерацияси (ФEИ) барча миллий федерацияларни жойлашувига кўра саралаш босқичлари ўтказиладиган 7 та минтақага ажратди ва улар орасидан якуний турнирга энг кучли 18 та жамоа (1 та жамоада 4 та чавандоз) йўлланма олди. Кубок финали ҳар йили кузда Испанияда бўлиб ўтади.

 

Маълумот учун: от спорти бўйича энг қадимий турнирлардан бири бўлган Миллатлар кубоги Европа мамлакатларида 1909 йилдан буён ўтказилади. Халқаро от спорти федерацияси 1930 йилдан  унинг асосий ташкилотчисига айланди. "Миллий ғурур, халқаро шижоат" Миллатлар кубогининг шиори этиб белгиланди. Ташкилотчилар бу шиор турнир руҳини яққол ифодалайди, дея ҳисоблайди. Миллатлар кубоги аввал Қиролича кубоги, Президент кубоги ва  Шаҳзода Филипп кубоги номлари билан ҳам аталган.

 

Таъкидлаш жоиз, республикамизда от спортининг конкур тури кенг ривожланган. Шу боис чавандозларимиз учун ФEИ Миллатлар Кубоги финалига чиқиш энг юксак орзу эди. Ҳар йили апрель ойида чавандозларимиз шахсий ҳисобда Жаҳон кубоги йўлланмаси учун минтақамиз вакиллари билан баҳслашади.

 

2020 йил охиридан бошлаб вазият ўзгарди. От спорти бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси янги ташкил этилган Евроосиё йилқичилик ва от спорти ассоциациясига қўшилди. 2021 йил 21-25 апрель кунлари Тошкент вилоятининг "Универсал Жумпинг Агро" от спорти клубида от спорти бўйича халқаро мусобақа – "FEI Jumping Nations Cup Euratsian League" турнири бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон жамоавий баҳсда 1-ўринни қўлга киритди.

 

Испанияда ўтказиладиган мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси таркибида Баҳромжон Газиев, Умид Комилов, Бекзод Қурбонов, Аъзам Толиббоев каби чавондозларимиз иштирок этади. Унда Бельгия, Бразилия, Канада, Франция, Буюк Британия, Германия, Ирландия, Италия, Нидерландия, Норвегия, Испания, Швеция, Швейцария, АҚШ ва Ўзбекистондан келган чавандозлар беллашади.

 

 

Жамшидбек Амиров

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Оғир атлетикачи Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилади.

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Аввалроқ Роналду Португалия терма жамоаси йиғинини муддатидан олдин тарк этганди.

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини  Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Энди Ўзбекистон бронза медали учун Хитойга қарши баҳс олиб боради.

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Ўзбекистонлик спортчилар Осиё ўйинларининг навбатдаги кунида эшкак эшиш, каноэ ва байдарка, ўқ отиш, қиличбозлик ҳамда спорт гимнастикаси баҳсларида жами 15 та медални қўлга киритди.

Чавандозларимиз Миллатлар кубоги финалида қатнашиш учун Испанияга жўнаб кетди | Zamon.uz