Самарқандда куёв қайнакасини ўлдириб қўйди
Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида эркак ярашишни таклиф қилган аёли ва қайноғасини пичоқлади.


Маълум бўлишича, Каттақўрғон туманлараро судининг ҳал қилув қарорига асосан қарздор А.Б. қарамоғидаги икки нафар фарзандини турмуш ўртоғи З.Б. тарбиясига олиб бериш белгиланган. Жавобгар А.Б. 28 сентябрь куни давлат ижрочиси Ф.Б.га бир неча марта қўнғироқ қилиб, болаларни турмуш ўртоғи — даъвогар З.Б. га ихтиёрий равишда топшириши ва у билан ярашишга қарор қилганини билдириб, хонадонига давлат ижрочилари ҳамда турмуш ўртоғини таклиф қилган.
Манзилга давлат ижрочилари ҳамда З.Б. етиб келгач, қарздор А.Б. у билан бирга яшашни таклиф қилган, лекин З.Б. бу таклифни рад этади. Шунда А.Б. жанжал кўтариб, хонадонидан ошхона пичоғини олиб чиқиб, З.Б.нинг чап сон ва ўнг қовурға соҳаларига тан жароҳати етказади. Шундан сўнг А.Б. жанжал вақтида, тинчлантиришга ҳаракат қилган, З.Б.нинг акаси Т.Н.га ҳам пичоқ санчади. З.Б. ва Т.Н. зудлик билан Каттақўрғон шаҳар тиббиёт бирлашмасига олиб борилиб, уларга тез тиббий ёрдам кўрсатилади. Лекин Т.Н.га оғир тан жароҳати етказилгани учун вафот этади.
Мазкур ҳолат юзасидан Каттақўрғон шаҳар прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, А.Б гумонланувчи тариқасида қўлга олинган.
Бундан аввал Навоийда қайнота куёвини пичоқлаб ўлдириб қўйгани ҳамда Тошкентда дзюдочи Камолиддин Расулов бошқа спортчи томонидан пичоқлаб ўлдирилгани ҳақида хабар қилинганди. Шунингдек, Жиззахда ака ўз акасини, қайниука келинойисини пичоқлаб ўлдиргани ва Навоийда маст фуқаро танишини ўлдириб қўйганди.
Чўлпоной Аҳмедова







