Хоразмда дзюдо бўйича Ўзбекистон кубоги баҳслари бошланди
Бугун Хоразм вилоятининг Урганч шаҳрида дзюдо бўйича катталар ўртасида Ўзбекистон кубоги баҳслари бошланди.


Муҳташам “Ёшлик” спорт мажмуаси мезбонлик қилаётган мусобақада Қорақалпоғистон Республикаси, барча вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳридан жами 557 (441 ўғил бола, 116 қиз) нафар дзюдочи 14 та вазн тоифасида татамига чиқмоқда. Шунингдек, МҲСК дзюдочилари ҳам алоҳида жамоа сифатида иштирок этишяпти. Муросасиз кечаётган беллашувларни 30 нафар тажрибали ҳакамлар бошқариб боришмоқда.
Мусобақанинг биринчи кунида ўғил болалар 60, 66 кг, қизлар эса 48, 52 ва 57 кг вазн тоифасида беллашадилар. Бугунги баҳсларда эса жами 262 нафар, яъни 196 кг вазнда ўғил болалар, 66 кг вазнда қиз болалар татамига чиқяпти. Куннинг иккинчи ярми соат 17:00да медаллар учун финал беллашувлари бошланади.
Бундан аввал дзюдочиларимиз Токиога йўл олишгани, Токио -2020 дзюдочиларимиз олимпидадаги иштирокини якунлашгани ва Токио - 2020 да дзюдочи Бекмурод Олтибоев Рио олимпиадаси чемпионтга ютқазиб қўйгани ҳақида хабар берилганди.
Чўлпоной Аҳмедова







