Ўзбекистон

"Danmon Group" компанияси билан келишув имзоланди

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан Кинематография агентлиги томонидан ўтказилаётган “Ипак йўли дурдонаси” XIII Тошкент халқаро кинофестивалида куни кеча Danmon Group компанияси (Дания) билан келишув имзоланди.

"Danmon Group" компанияси билан келишув имзоланди

 

 

Кинематография агентлиги ахборот хизматининг хабар қилишича, мазкур келишув Президентимизнинг 2021 йил 7 апрелдаги ПҚ-5060 сон Қарори ижроси доирасида “Ўзбекфильм” киноконцерни ДУКни замонавий киноқурилмалари ва техникалари билан жиҳозлаш бўйича олиб борилди.

 

Қайд этилишича, компания вакиллари маҳаллий ва хорижий мутахассислар учун янги технологиялар имкониятлари ҳақида махсус тақдимот ўтказишди. Сўнг, агентлик Бош директори Фирдавс Абдухолиқов ҳамда "Danmon Group" компанияси директори Брайен Скотт ўртасида шартнома тузилди. 

 

 

Унга кўра жорий йилнинг охирига қадар компания технологияларнинг маълум қисмини “Ўзбекфильм” киноконцернига етказиб беради. 

 

Таъкидланишича, эндиликда ўзбек киноижодкорлари дунёнинг замонавий кинотехнологияларидан фойдаланиш имкониятига эга бўладилар.

 

Эслатиб ўтамиз, кинофестиваль бош ҳомийси: AGMK, NGMK вa “O‘zbekneftgaz”. Ҳамкор ҳомийлар: “O‘ZBEKTELEKOM”, “O‘zdonmahsulot” AK, “O‘zpromstroybank”ATB, “Ipoteka-bank” ATIB, “Asakabank”AJ, “O‘zbekiston temir yo‘llari”, “Hududgazta’minot”, “UzAuto Motors”AJ, “O‘zmetkombinat” AJ, “Milliy bank”AJ, “Farg’onaazot”AJ, “Eriell”, “Bosch” TM, “Easy Booking”.

 

 Бундан аввал “Кино 5 кунда” танловида суратга олинган фильмлар намойиш этилиши, Ўзбек ва рус тилларида фаолият олиб борувчи юқори сифатли фильмлар ва сериаллар намойиш этиладиган онлайн кинотеатр яратилгани, шунингдек, “Меҳр” операциясига бағишланган фильм премьераси бўлиб ўтгани, Паралимпиада ўйинларида иштирок этган ўзбек қизи ҳақидаги фильм намойиши ҳамда Тошкент халқаро кинофестивалининг “Жаҳон киноси кунлари” дастурини эронлик режиссёр Иброҳим Мухторийнинг “Ҳаёт варақлари” фильми бошлаб бериши ҳақида хабар берилганди.

Ўзбекистон Биринчи хоними Иорданиядаги “Уйқудаги етти ёш ғори” тарихий мажмуасига ташриф буюрди

Ўзбекистон Биринчи хоними Иорданиядаги “Уйқудаги етти ёш ғори” тарихий мажмуасига ташриф буюрди

Ушбу маскан Иорданияда энг эъзозланадиган тарихий-диний ёдгорликлардан бири ҳисобланиб, ислом маънавий меросида алоҳида ўрин тутади.

Оҳангаронда мудҳиш ЙТҲ: уч киши ҳалок бўлди

Оҳангаронда мудҳиш ЙТҲ: уч киши ҳалок бўлди

Ҳайдовчи руль бошқарувини йўқотган ва йўл четидаги дарахтга урилган.

Иордания билан иқтисодий шериклик: бешта соҳада ҳамкорлик кенгайтирилади

Иордания билан иқтисодий шериклик: бешта соҳада ҳамкорлик кенгайтирилади

Ўзбекистон Президенти ва Иордания Подшоҳи икки мамлакат бизнес форумида иштирок этди.

Ўзбекистон ва Иордания ўртасида стратегик шериклик муносабатлари ўрнатилди

Ўзбекистон ва Иордания ўртасида стратегик шериклик муносабатлари ўрнатилди

Давлат ташрифи доирасида жами 19 та икки томонлама ҳужжат қабул қилинди ва имзоланди.

Зироат Мирзиёева Аммон шаҳридаги Jordan River Designs ҳунармандчилик шоурумига ташриф буюрди

Зироат Мирзиёева Аммон шаҳридаги Jordan River Designs ҳунармандчилик шоурумига ташриф буюрди

Зироат Мирзиёева бу каби ташаббусларнинг хотин-қизлар бандлиги ва миллий ҳунармандчиликни ривожлантиришдаги аҳамиятини қайд этди.

Ўзбекистон Президенти ва Иордания Подшоҳи музокара ўтказди

Ўзбекистон Президенти ва Иордания Подшоҳи музокара ўтказди

Имтиёзли савдо битимини имзолаш, ўзаро савдо ҳажмини келгусида 500 миллион долларга етказиш масаласига алоҳида тўхталиб ўтилди.

Таълим харажатлари 19,6 фоизга ошди: энг кўп маблағ Тошкентда сарфланган

Таълим харажатлари 19,6 фоизга ошди: энг кўп маблағ Тошкентда сарфланган

Ўзбекистонда 2026 йилнинг 9 ойида таълим хизматлари ҳажми 34,8 триллион сўмга етди.

Ўқувчилар жанжалига аралашган ўқитувчи жазоланди: унга интизомий жазо қўлланди

Ўқувчилар жанжалига аралашган ўқитувчи жазоланди: унга интизомий жазо қўлланди

Ўқувчиларнинг ота-оналарига нисбатан ҳам маъмурий чора кўриш юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилинди.