Жиззахда 8 ёшли боланинг ҳаракатлари катта жанжалга сабаб бўлди
Шу йилнинг сентябрь ойида ижтимоий тармоқларда “Аёллар ўртасида жанжал бўлди” изоҳи остида видеотасвирлар тарқалди.


Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизматининг хабар беришича, ушбу воқеа Жиззах вилояти Ғаллаорол тумани Дўстлик маҳалласида рўй берган.
Видеотасвирларда мазкур ҳудудда яшовчи икки оила вакилларининг келишмовчилиги акс этган. Низога 2013 йилда туғилган боланинг шу маҳаллада яшовчи фуқаро томонидан қуритишга қўйилган чойшабига лой оёғини артиши сабаб бўлган. Буни кўрган чойшаб эгаси болани қарғагани оқибатида жанжал юз берган.
Воқеа ҳақида маълумот олиниши билан ҳудудга икки нафар профилактика инспектори етиб бориб, келишмовчиликни баратараф этиш чораларини кўрди.
Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Бундан аввал Наманганда аёлга куч ишлатган шахс прокуратура ходими бўлиши мумкинлиги ҳақида хабар берилган эди.
Чўлпоной Аҳмедова







