Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.)ни карикатура қилган рассом фожиали тарзда ҳалок бўлди
Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.)ни карикатура қилган 75 ёшли швед Ларс Вилкс ва унинг соқчилари юк машинаси билан тўқнашувда фожиали тарзда ҳалок бўлди. Бу ҳақда “РИА новости” маълум қилди.


Қайд этилишича, воқеа якшанба куни Швеция жанубидаги Маркарид муниципалитети яқинидаги Е4 трассасида содир бўлган.
Машина ичида бўлган карикатурачи ва 2 нафар полициячи воқеа жойида ҳалок бўлган. Юк машинаси ҳайдовчиси оғир тан жароҳати билан касалхонага ётқизилган. У ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан сўроқ қилинмоқда.
Бу ҳодисада ким айбдорлиги ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.
Маълумот ўрнида: Ларс Вилкс санъатшунослик фанлари номзоди бўлиб, кўплаб Скандинавия университетларида дарс берган.
У 2007 йилда пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.)ни Франциянинг “Charlie Hebdo” журналида карикатура қилганидан кейин жуда катта хавф остида қолганди ва ўшандан бери мунтазам полиция ҳимоясида яшаб келаётганди.
Чўлпоной Аҳмедова







