Спорт

Бекободда “Реал Мадрид” футбол академияси очилди

Тошкент вилоятининг Бекобод шаҳрида “Реал Мадрид” клубининг футбол академияси иш бошлади.

Бекободда “Реал Мадрид” футбол академияси очилди

 

 

Ушбу футбол академиясида барча шарт-шароит мавжуд: ўйин майдонлари, ётоқхона, ўқув бўлими ва замонавий ошхона. У ерда 11 ёшдан 17 ёшгача бўлган 7 та ёш тоифасида футболчилар тайёрланади.  Академияда ўқув-машғулотлари “Реал Мадрид” футбол клуби анъаналарига мос равишда олиб борилади. Машғулотлар учун табиий ва сунъий футбол майдонлари, фитнес машғулотлари учун мўлжалланган иншоотлар бунёд этилган.

 

Мазкур академиянинг очилиш маросимда “Реал Мадрид” футбол клубининг афсонавий собиқ футболчиси Алваро Арбелоа иштирок этди ҳамда унга қабул қилинган ёш футболчиларга ўз маҳорат ва тажрибасини намойиш қилди.

 

Аввалроқ Реал Мадрид собиқ футболчисининг Ўзбекистонга келиши ва  Икер Касильяс Дубайда дарвозабонлар тайёрлаш марказини очмоқчи эканлиги ҳақида хабар берилганди.

 

Жамшидбек Амиров

«Манчестер Сити» сотилиши мумкинми? Клуб эгалари режаларини қайта кўриб чиқмоқда

«Манчестер Сити» сотилиши мумкинми? Клуб эгалари режаларини қайта кўриб чиқмоқда

Бунга молиявий можаро ва мухлисларнинг муносабати сабаб бўлгани айтилмоқда.

Роналду терма жамоадан четлатилди: унга нисбатан интизомий иш очилди

Роналду терма жамоадан четлатилди: унга нисбатан интизомий иш очилди

Ҳозирча унга нисбатан якуний жазо белгиланмаган.

Роналдуга қарши интизомий иш бошланди: мумкин бўлган жазо маълум бўлди

Роналдуга қарши интизомий иш бошланди: мумкин бўлган жазо маълум бўлди

Футболчининг ўзи ҳам федерация белгилайдиган жазони қабул қилишга тайёрлигини билдирган.

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон сафарда Жанубий Кореяга ютқазди

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон сафарда Жанубий Кореяга ютқазди

Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобни қисқартиришга муваффақ бўлмади.

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Оғир атлетикачи Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилади.

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Аввалроқ Роналду Португалия терма жамоаси йиғинини муддатидан олдин тарк этганди.

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини  Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.